Наманган туманида комбайнлар техник кўрикдан ўтказилиб, шай ҳолатга келтирилди

Аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш-ишсизликка бархам беришнинг мухим йўналиши

Бугун Наманган туманида жойлашган Ахмаджон Ғуломжон фемер хўжалигида аҳолини банд қилиш, ишсизликни олидини олиш, хонадонлар даромадини ошириш ҳамда оилаларга даромад олиб келиш мақсадида ижарага берилган 10 сотихли ер майдонида семинар ташкил этилди. Семинардан кўзланган асосий мақсад ердан тўлиқ ва самарали фойдаланиш, озиқ-овқат махсулотларини нарх-навоси ошиб кетмаслиги, аҳоли томорқаларидан етиштирилаётган сабзавотларни бозорда сотилишини таъминлаш, томорқадан унумли фойдаланиш тартиби бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

15 апрель - “Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни”

Ушбу сана муносабати билан вилоятимиз санъати фидойиларини касб байрамлари билан самимий табриклаймиз!

Дарҳақиқат, маданият ва санъат ҳаётимизнинг ажралмас қисмидир. Санъатга ошно бўлган инсондан ёмонлик чиқмайди. Қолаверса, санъатнинг миллат тарбиясидаги аҳамияти ҳам катта. Шу боис ҳар қандай халқ ўз санъатини асрайди, ардоқлайди. Уни авлодларга бус-бутун етказишга ҳаракат қилади.

Қоратепа хамда Қирғизқўрғон аҳолисининг узоғи яқин бўлди

Наманган туманининг 5 та олис ва чекка ҳудудларида ихчам, беморларга энг зарур тиббий хизматлар кўрсатилиши учун шароитлар яратилган контейнер усулидаги тиббиёт пунктлари ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сон Қарорининг 1-иловасига билан 2023 йилда ахолини руйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисида 9-бобдан иборат НИЗОМ тасдиқланди.

Ушбу Низомга 1-бобига мувофиқ Рўйхатга олишни ўтказиш давомийлиги 25 кун этиб белгиланиб, рўйхатга олишнинг бошланиш вақти 2023 йил 1 ноябрь соат 00:00 этиб белгиланди. Рўйхатга олиш вақтида 2023 йил 1 ноябрдан сўнг туғилган болалар учун рўйхатга олиш ишлари амалга оширилмаслиги аксинча ушбу даврда вафот этганлар шахслар учун рўйхатга олиш ишлари амалга оширилиши белгилаб ўтилди.Шунингдек шахсга доир маълумотларни йиғишда респондентлар яшайдиган жойга шахсан ташриф буюрган ҳолда ва хар бир фуқаро учун алоҳида тўлдирилади. Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш даврида яшаш (турган) жойида ҳозир бўлмаган ёки вояга етмаган шахслар (респондентлар) тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар мазкур уй хўжалигининг вояга етган аъзолари томонидан маълум килинади. Яшаб турган хонадонида (жойида) рўйхатдан ўтишни истамаган респондентлар учун рўйхатга олиш сўровномаларини тўлдириш туман (шахар) ҳокимликлар томонидан ажратилган бино ёки хоналарда жойлашган стационар участкаларда амалга оширилади.Респондент рўйхатга олиш варағидаги саволларга жавоб беришни рад этган тақдирда,