15 апрель - “Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни”

Ушбу сана муносабати билан вилоятимиз санъати фидойиларини касб байрамлари билан самимий табриклаймиз!

Дарҳақиқат, маданият ва санъат ҳаётимизнинг ажралмас қисмидир. Санъатга ошно бўлган инсондан ёмонлик чиқмайди. Қолаверса, санъатнинг миллат тарбиясидаги аҳамияти ҳам катта. Шу боис ҳар қандай халқ ўз санъатини асрайди, ардоқлайди. Уни авлодларга бус-бутун етказишга ҳаракат қилади.

Шу ўринда айтиш жоизки, йидан йилга вилоятимиз маданият ва санъат соҳасида катта ижобий ўзгаришлар рўй бермоқда.