Наманган туманида комбайнлар техник кўрикдан ўтказилиб, шай ҳолатга келтирилди

Жорий йилда туманда ғалла ҳосили учун 5170 гектар майдонда бошоқли дон экинлари экилиб, парвариш қилинмоқда.

Ғалла ўрим-йиғим мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида 20 та отрядлар ташкил этилиб, уларга 20 та ғалла ўриш комбайнлари бириктирилди.

Ушбу семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари Анваржон Ҳакимов, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Ойбек Хўжақулов, туман ҳокими Садритдин Мўминов ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этиб, комбайнчи операторларга бир қопдан ун, беш литрлик ўсимлик ёғи ва пул маблағлари тарқатилди.

Семинар давомида мавсум олдидан техникаларни 20 км масофада синов кўриги ўтказилди.