ТАБИАТНИ АСРАШ-БОЛАЛИКДАН БОШЛАНИШИ ЗАРУР.

Наманган туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ходимлари томонидан Бешкапа МФЙ ҳудудидаги "Болалар ревматология сиҳатгоҳи"да 1 июнь -"Болаларни ҳимоя қилиш куни" ҳамда 5 июнь -"Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни" муносабати билан тадбирда иштирок этиб, жажжи болажонларни байрам билан табриклаш билан бир қаторда она табиатни кўз қорачиғидай асраш лозимлиги тўғрисида тушунчалар берилиб, мулоқот олиб борилди.

Aholini ro‘yxatga olish qachondan o‘tkazila boshlangan

Aholini dastlabki ro‘yxatga olish qadimgi Gretsiya, Vavilon, Mesopotamiya, Rim, Xitoy, Yaponiya va Misrda o‘tkazilgan. Lekin, bu aholi ro‘yxatlarining maqsadi aholidan soliq yig‘ish, ya’ni boj olish hamda harbiy maqsad uchun aholi sonini aniqlash bo‘lgan. Shuning uchun ham, bu aholi ro‘yxatlarida asosan erkaklar ro‘yxatga olingan. Chunki, u paytlarda erkaklarning iqtisodiy o‘rni yuqori bo‘lgan, soliq to‘lashda faqat erkaklar, ya’ni oila boshliqlari qatnashgan.

Наманган тумани ҳокимлигида навбатдаги сиёсий (маърифат) соати ўтказилди

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан навбатдаги онлайн шаклда "Сиёсий (маърифат) соати" ўтказилди.

Мактабларда "сўнгги қўнғироқ" жаранглади

Бугун мамлакатимизнинг барча жойларида бўлгани каби туманимиздаги 37 та умумтаълим мактабларида ҳам “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтмоқда. 16-умумтаълим мактабидаги битирув тадбирида туман ҳокими Садритдин Мўминов иштирок этди. Ёшларини эъзозлаган Президентимиз раҳбарликларида ўғил-қизларнинг билимли, доно ва албатта кучли бўлиб камол топишлари учун барча зарур шароитлар яратиб берилмоқда. Уларнинг истаклари, орзу-ниятлари амалга ошиши учун устозларга ҳам чексиз ғамҳўрликлар қилинмоқда,-деди туман раҳбари.

#online

Ҳоким ёрдамчиларига қулай шарт-шароитлар яратилмоқда

Наманган туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими Садритдин Мўминов ҳамда сектор рахбарлари томонидан ҳоким ёрдамчилари ва Республикадан туманга бириктирилган вакилларга планшетлар топширилди.