#online

Бутун жаҳон нигоҳидаги Наманган: «Халқаро гуллар фестивали» боис шаҳар янада мафтункор қиёфа касб этмоқда!

Наманган тумани ҳар доимгидек нафосат байрамида ўзгача тайёргарлик билан иштирок этмоқда.

#online

Фуқаролар қабули: муаммо ва ечим:

2022 йил 17 май куни Наманган тумани Тепақўрғон МФЙ ҳудудидаги 17 мактаб биносида туман ҳокими Садритдин Мўминов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган туманидаги халқ қабулхонаси мудири Отабек Ходжиметов, Оила ва хотин қизларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи Малохат Тўйчиевалар иштирокида аҳоли муаммоларини бартараф этиш юзасидан фуқаролар қабули ўтказилди.

Бутун республикамиз бўйлаб "Беш ташаббус олимпиадаси" тадбирлари давом этмоқда.

Бугун туман маданият аҳоли дам олиш марказида олимпиада доирасидаги "Қувноқлар ва зукколар" кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Наманган туманида анъанавий ҳашар ишлари давом этмоқда

2022 йил 13 майнинг эрта тонгидан Наманган туманининг меҳнаткашлари ободонлаштириш ишларини бошлаб юбордилар. Улар томонидан туман марказининг катта йўлларининг ён-атрофларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Ариқ-зовурлар ковланиб, бегона ўтлардан тозаланмоқда.

Галдаги вазифалар юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берилди.

НАМАНГАН ТУМАНДАГИ НОҚОНУНИЙ ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 12 февралдаги “Аҳоли пунктларини комплекс қуришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари қатъий бажарилишини назорат қилишни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 41-сонли қарори ҳамда Наманган вилоят ҳокимининг “Аҳоли пунктлари комплекс қурилишини ўрганиш ишларини ташкил этиш ва қурилиш ишларини назорат қилишни янада кучайтириш тўғрисида” 2021 йил 29 январдаги 53-сонли қарорининг бажарилишини таъминлаш бўйича Наманган туман худудий комиссияси томонидан йил бошидан буён 119 та ноқонуний қурилмалар аниқланди.