НАМАНГАН ТУМАНДАГИ НОҚОНУНИЙ ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 12 февралдаги “Аҳоли пунктларини комплекс қуришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари қатъий бажарилишини назорат қилишни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 41-сонли қарори ҳамда Наманган вилоят ҳокимининг “Аҳоли пунктлари комплекс қурилишини ўрганиш ишларини ташкил этиш ва қурилиш ишларини назорат қилишни янада кучайтириш тўғрисида” 2021 йил 29 январдаги 53-сонли қарорининг бажарилишини таъминлаш бўйича Наманган туман худудий комиссияси томонидан йил бошидан буён 119 та ноқонуний қурилмалар аниқланди.
Туман ишчи гуруҳи билан биргаликда барча ноқонуний қурилиш ишларини амалга оширган фуқароларга мазкур қурилиш ва қурилмаларни 15 куни мобайнида бартараф этилиши тўғрисида расман огоҳлантирилди.
Жумладан: Ишчи гуруҳ томонидан жорий хафтада тумандаги Катта Тошбулоқ маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида ноқонуний объектлар буйича, туман ишчи комиссияси томонидан жаъми 4 та ноқонуний қурилиш аниқланди ва ишчи гуруҳ томонидан 3 таси жойида бартараф этилиб, колган 1 та ноқонуний қурилмаларни 15 куни мобайнида белгиланган муддатда ихтиёрий бузиб олиб ер майдонини асл холатига келтириб қўйиш тўғрисида расман огоҳлантирилди.




