Бутун республикамиз бўйлаб "Беш ташаббус олимпиадаси" тадбирлари давом этмоқда.
Бугун туман маданият аҳоли дам олиш марказида олимпиада доирасидаги "Қувноқлар ва зукколар" кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Танловда маҳалла ҳамда сектор босқичларида сараланиб ғолиб бўлган маҳалла ёшларидан ташкил топган 4 та жамоадан иборат "Бешкапа","Элатан","Кичик Қурама" ҳамда "Нуртепа" МФЙ ёшлари ғолиблик учун бахс олиб бордилар. Қизғин курашларга бой тарзда бўлиб ўтган танлов якунида Бешкапа МФЙ нинг "Аланга" жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди. Жамоа аъзоларига вилоят босқичида омад тилаб қоламиз.Беш ташаббус олимпиадаси доирасидаги танлов ҳудудларда давом эттирилмоқда.
Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Kanalga ulanish👇👇👇@namangantumanhokimligi




