Янгиликлар
Ушбу 2022 йилда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш 2023 йил 1 — 25 ноябрь кунлари ўтказилиши белгилаб ўтилган.Ушбу қарорнинг 4-иловасида аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланган бўлиб, Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда натижаларини қайта ишлаш жараёнларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартибини белгилайди.Низомга мувофиқ 2022 йил 1 июль кунидан бошлаб барча туман ва шаҳарларда аҳолини рўйхатга олиш бўлимлари ташкил этилиб, дастлаб Бўлим бошлиғи ва ўринбосари 01.01.2023йилдан эса бош мутахассис 2024 йилнинг 1 январига қадар мўлжалланган шартномага мувофиқ ходимлар ишга қабул қилинади.Шунингдек 2022 йил 1 август кунидан Уй-жой рўйхатини тузувчи ходимлар 2022 йилнинг 1 сентябрь кунига қадар мўлжалланган шартнома асосида фуқаролар ишга қабул қилинади ва уларнинг меҳнатларига ҳақ тўлаш тартиблари ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ амалга оширилади.Туман (шаҳар) аҳолини рўйхатга олиш бўлими ходимлари наманган вилоят статистика бошқармаси томонидан муддатли меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида ишга жалб этилади. Уй-жой рўйхатини тузувчи ходимлар эса Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича ҳудудий комиссиялар (кейинги ўринларда — ҳудудий комиссиялар) томонидан аниқланади.
#online
Ёшлар билан навбатдаги учрашув ўтказилди
Келажак ворислари бўлмиш ёшларнинг кайфияти, фикру хаёли, қизиқишлари, мақсадларидан хабардор бўлиш, уларнинг интилишларини қўллаб-қувватлаш бугун долзарб масаласалар сирасига киритилган.
Ёшлар етакчилари маҳалла ёшларининг қаноти бӯлиши керак
2022 йил 5 май куни Наманган тумани ҳокимлиги мажлислар залида вилоят ҳокимининг ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаев ҳамда туман ҳокими Садритдин Мўминовлар томонидан маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёшлар етакчиларининг олиб бораётган ишлари таҳлил қилинди.
“Кексалар дуосини олайлик” хайрия акцияси
Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг “Нуроний ота-оналаримиз – фахримиз” гранти лойиҳаси доирасида Рамазон ҳайити муносабати билан тумандаги Ўлмас маҳалла фуқаролар йиғинидаги 5-сонли умумтаълим мактабида “Кексалар дуосини олайлик”, деб номланган хайрия акцияси ўтказилди. Унда 30 нафар мазкур маҳаллада истиқомад қилувчи нуроний отахон ва онахонлар, ёшлар вакилларига грант маблағлари ҳисобидан олиб келинган ҳасса, танометр, термос, радиоприёмник, момиқ сочиқлар, тарғибот буклетлари топширилди.
O‘zbekiston Respublikasida 2023 yilda mustaqillik yillarida bo‘lib o‘tadigan aholini ro‘yxatga olish tartiblaridan xabardormisiz?
O’zbekiston Respublikasi Prezidentining Farmoniga hamda O’zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 710-son Qaroriga muvofiq 2023 yil 1-25 noyabr kunlari aholini ro‘yxatga olish belgilab o‘tilgan.Aholini ro‘yxatga olish tadbiriga puxta tayyorgarlik ko‘rish maqsadida Qonun ishlab chiqildi. Ushbu Qonunda aholini ro‘yxatga olish tartiblari belgilangan bo‘lib, Jumladan;-O’zbekiston Respublikasida aholini ro‘yxatga olishda respondentlarning huquq va majburiyatlari-o‘zining shaxsga doir ma’lumotlari nima maqsadda yig‘ilayotganligini, ushbu ma’lumotlardan kim va qanday tarzda foydalanishini bilish; - o‘zi uchun to‘ldirilgan ro‘yxatga olish varaqlari bilan tanishib chiqish, ro‘yxatga olish varaqlariga kiritilgan shaxsga doir








