Ўзбекистон Республикасида аҳолининг айрим тоифаларини рўйхатга олиш тартиблари.

Аҳолининг айрим тоифаларини рўйхатга олишнинг хусусиятлари:- чақирув асосида ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар, шунингдек, ёпиқ ҳудудларда шартнома бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари Мудофаа вазирлиги ва бошқа қуролли кучларнинг ёпиқ ҳудудлари бўйича рўйхатдан ўтадилар. Ёпиқ ҳудудлардан ташқарида ўз шахсий уйида истиқомат қилиб, ҳарбий хизматни ўтаётганлар ва уларнинг оила аъзолари доимий яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтадилар;- озодликдан маҳрум қилиш муассасаларидаги шахслар, жазони ўташ жойи бўйича рўйхатга олинади;- мактаб интернатларида таълим оладиган ва фақат дам олиш кунлари уйларига қайтадиган ўқувчилар ота ёки онасининг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинади;-

"Намуна" маҳалласи болажонлари учун янги маскан

Шу йил 21 март куни Наманган тумани Ғалча худудидаги Намуна маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркор Неъматжон Зайниддинов томонидан 150 ўринга мўлжалланган "Кичкинтой ширин дунё" номли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти 67 нафар тарбияланув билан ўз ишини бошлади.

Ёшлар вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Бугун Наманган туман ҳокимлигининг мажлислар залида туман ҳокими Садритдин Мўминов ҳамда сектор раҳбарлари маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан юзма-юз мулоқотда бўлди.

Наврўз байрами кунлари берилган таътил вақтида уюшмаган ёшларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун турли спорт мусобақалари, кўнгилочар тадбирлар ўтказишлари учун топшириқлар берилди.

Наманган тумани Катта Тошбулоқ МФЙ худудида ташкил этилган “Тошбулоқ” кичик саноат зонасидаги яни бир ишлаб чиқариш лойиҳасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

2022 йил 18 март куни “Тошбулоқ” кичик саноат зонасидаги “Замин диёр келажак” МЧЖни очилиш маросими бўлиб ўтди. Уни туман ҳокими Садриддин Мўминов ҳамда туман сектор раҳбарлари, Республикадан боғланган вакил Илҳомжон Аброров ҳамда махалла файрийлари очиб берди ва тадбиркорларнинг фаолиятига омад тилади.

80 йиллик ижод байрами нишонланди

Бугун Наманган туманидаги Ўзбекистон маданият марказида истеъдодли шоира, серқирра ижодкор, драматург, Шўрқўрғон фарзанди Тўхтахон Рахимованинг 80 йиллик байрам тадбири ўтказилди.