80 йиллик ижод байрами нишонланди
Бугун Наманган туманидаги Ўзбекистон маданият марказида истеъдодли шоира, серқирра ижодкор, драматург, Шўрқўрғон фарзанди Тўхтахон Рахимованинг 80 йиллик байрам тадбири ўтказилди.
Унда Наманган туман ҳокими Садритдин Мўминов, сектор раҳбарлари, вилоят Ёзувчилар уюшмаси раиси Зиёвуддин Мансуров, РМММ вилоят бўлими раҳбари Мусахон Аппақов, вилоят "Махалла" хайрия жамоат фонди раиси Ахмаджон Мукаррама, НамДУ доценти Баҳтиёр Исақов, вилоят Маҳалла ва нуронийлар бошқармаси вакили Абдурашид Болтабоев, вилоят мусиқали ва драма театри актёрлари, туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда бир қатор туман ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.
Ижод байрамида ёшлар ва вилоят театри актёрлари томонидан Тўхтахон Рахимова ижодидан наъмуналар ижро этилди. Жалолиддин Усмонов, Шавкат Хамдамов каби вилоятимиз ва туманимизнинг таниқли санъаткорлари томонидан ижро этилган куй қўшиқлар йиғилганларга юқори кайфият улашиб, тадбирга янада кўтаринки рух бағишлади.
Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Kanalga ulanish👇👇👇@namangantumanhokimligi




