"Намуна" маҳалласи болажонлари учун янги маскан

Шу йил 21 март куни Наманган тумани Ғалча худудидаги Намуна маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркор Неъматжон Зайниддинов томонидан 150 ўринга мўлжалланган "Кичкинтой ширин дунё" номли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти 67 нафар тарбияланув билан ўз ишини бошлади.

Уни очилиш маросимида иштирок этган туман ҳокими Садритдин Мўминов ва сектор раҳбарлари сўзга чиқиб, келажагимиз эгаларига яратилган имкониятлар ва шарт-шароитлар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.Ҳозирги кунда ушбу ташкилотида 11 нафар иш урни яратилган.

Айни кунларда бу ерда Саховат, Наврўз, Қўшчинор маҳалласида яшовчи аҳоли жажжи фарзандлари тарбияладилар. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, бугунги кунда туманимизда 15199 нафар 3-7 ёшли болалар мавжуд бўлиб, уларнинг 12115 нафари ёки 79,7 фоизи 149 та яъни 35 та давлат, 114 таси нодавлат мактабгача таълим ташкилотларга қамраб олинган.

Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Kanalga ulanish👇👇👇@namangantumanhokimligi