Наманган тумани Катта Тошбулоқ МФЙ худудида ташкил этилган “Тошбулоқ” кичик саноат зонасидаги яни бир ишлаб чиқариш лойиҳасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
2022 йил 18 март куни “Тошбулоқ” кичик саноат зонасидаги “Замин диёр келажак” МЧЖни очилиш маросими бўлиб ўтди. Уни туман ҳокими Садриддин Мўминов ҳамда туман сектор раҳбарлари, Республикадан боғланган вакил Илҳомжон Аброров ҳамда махалла файрийлари очиб берди ва тадбиркорларнинг фаолиятига омад тилади.
Тошбулоқ кичик саноат зонаси 4,5 гектар ер майдонида ташкил этилган бўлиб, унинг негизида жами 26 та лойиҳа, яъни умумий қиймати 29 млрд ҳисобига 1000 тага яқин янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.Жумладан, “Азиз шох мега мебел” МЧЖда мебел ва мебел махсулотларини ишлаб чиқариш, “Мирон булдинг” МЧЖда темирни қайта ишлаб ҳамда “Имрон лукс стиле” МЧЖда лак бўёқ ва клей махсулотлари ишлаб чиқаришларни йўлга қўйилди.
Бундан ташқари “Замин диёр келажак” МЧЖ рахбарлари томонидан Катта Тошбулоқ ва Фаровон МФЙлардан бир нафардан болаларни Хатна тўйларини ўтказиб бердилар.
Тадбирда маҳалла нуроний отахон ва онахонлари шу ишлаб чиқариш аҳоли учун узоқ йиллар хизмат қилиши, юртимиз тинч, осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлишини тилаб дуолар қилдилар.
Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Kanalga ulanish👇👇👇@namangantumanhokimligi




