Ёшлар вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
Бугун Наманган туман ҳокимлигининг мажлислар залида туман ҳокими Садритдин Мўминов ҳамда сектор раҳбарлари маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан юзма-юз мулоқотда бўлди.
Наврўз байрами кунлари берилган таътил вақтида уюшмаган ёшларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун турли спорт мусобақалари, кўнгилочар тадбирлар ўтказишлари учун топшириқлар берилди.
Соҳа мутахассисларининг олиб бораётган иш жараёнлари билан танишди. Келгуси режалари ва юзага келаётган муаммоларини хал эшитди.
Йиғилишда ёшлар етакчилари томонидан маҳаллада яшовчи уюшмаган ёшлар билан турли учрашувлар, давра суҳбатлари, тўгараклар ташкил этиш кераклиги тушунтириб ўтилди. Шу билан бирга галдаги вазифалар юзасидан кўрсатма ва топшриқлар берилди.
Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Kanalga ulanish👇👇👇@namangantumanhokimligi




