Ёшлар етакчилари маҳалла ёшларининг қаноти бӯлиши керак

2022 йил 5 май куни Наманган тумани ҳокимлиги мажлислар залида вилоят ҳокимининг ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаев ҳамда туман ҳокими Садритдин Мўминовлар томонидан маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёшлар етакчиларининг олиб бораётган ишлари таҳлил қилинди.

Шунингдек, ўқувчиларининг олий ўқув юртларига киришдаги паст кўрсатгичлари бўлган бир гуруҳ умумтаълим мактаби директорларига тушунтиришлар берилди. Йиғилишда иштирок этган ёшлар етакчилари ўзларининг иш фаолиятлари ҳақида гапириб ўтдилар. Шу кунги танқидий ва таҳлилий фикрлардан келиб чиқиб соҳа мутахассисларига кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Kanalga ulanish👇👇👇@namangantumanhokimligi