#online
Ёшлар билан навбатдаги учрашув ўтказилди
Келажак ворислари бўлмиш ёшларнинг кайфияти, фикру хаёли, қизиқишлари, мақсадларидан хабардор бўлиш, уларнинг интилишларини қўллаб-қувватлаш бугун долзарб масаласалар сирасига киритилган.
Бугун навбатдаги “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” Наманган тумани 1-сектор ҳудудидаги 5 сонли мактаб биносида ўтказилди.
Унда "Ўлмас " маҳалласи ёшлари билан самимий мулоқот бўлиб ўтди. Мулоқот давомида ёшлар ер ажратиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, кредит, таълим, бандлик каби масалаларда ёрдам сўраб мурожаат қилдилар.
Мурожаатларнинг баъзилари ўрнида ҳал этилган бўлса, айрим мурожаатларга тушунтириш берилди. Қолган мурожаатлар тез фурсатларда ижобий ҳал этилиши учун мутасаддиларига йўналтирилди.




