#online

Фуқаролар қабули: муаммо ва ечим:

2022 йил 17 май куни Наманган тумани Тепақўрғон МФЙ ҳудудидаги 17 мактаб биносида туман ҳокими Садритдин Мўминов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган туманидаги халқ қабулхонаси мудири Отабек Ходжиметов, Оила ва хотин қизларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи Малохат Тўйчиевалар иштирокида аҳоли муаммоларини бартараф этиш юзасидан фуқаролар қабули ўтказилди.

Ўтказилган фуқаролар қабулида, тумандаги барча хизмат кўрсатувчи ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда тегишли мутасаддилар иштирок этишди.