Аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш-ишсизликка бархам беришнинг мухим йўналиши

Бугун Наманган туманида жойлашган Ахмаджон Ғуломжон фемер хўжалигида аҳолини банд қилиш, ишсизликни олидини олиш, хонадонлар даромадини ошириш ҳамда оилаларга даромад олиб келиш мақсадида ижарага берилган 10 сотихли ер майдонида семинар ташкил этилди. Семинардан кўзланган асосий мақсад ердан тўлиқ ва самарали фойдаланиш, озиқ-овқат махсулотларини нарх-навоси ошиб кетмаслиги, аҳоли томорқаларидан етиштирилаётган сабзавотларни бозорда сотилишини таъминлаш, томорқадан унумли фойдаланиш тартиби бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Семинарда туман ҳокими Садритдин Мўминов, вилоят фермерлар кенгаши раиси Носиржон Каюмов, туман сектор рахбарлари, ҳоким ёрдамчилари ҳамда аҳоли вакилллари иштирок этди.