Қоратепа хамда Қирғизқўрғон аҳолисининг узоғи яқин бўлди
Наманган туманининг 5 та олис ва чекка ҳудудларида ихчам, беморларга энг зарур тиббий хизматлар кўрсатилиши учун шароитлар яратилган контейнер усулидаги тиббиёт пунктлари ташкил этилмоқда.
Бугун Қоратепа ва Қирғизқўрғон маҳаллаларидаги ана шундай тиббий пунктларнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тиббий пунктларнинг очилиш маросимига туман ҳокими Садритдин Мўминов, туман ҳокимининг ўринбосари Омонхон Саидазимов, Маҳалла ва Нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи Дилбархон Хошимова ҳамда аҳоли вакиллари иштирок этди.
Эндиликда тиббий хизмат олиш учун 6 километр масофага қатнаяпган 4252 нафар аҳолининг узоғи яқин бўлади.




