Янгиликлар
Наманган туманида Мустақиллик байрами арафасида Тепа қиёт МФЙ биноси фойдаланишга топширилди
Бугун аҳоли муаммоларига ечим топиш, уларнинг оғирини енгил қилиш, ҳаётдан рози бўлиб яшашига ҳисса қўшишда маҳалла фуқаролар йиғинлари муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун ҳам маҳалланинг жамият ҳаётидаги ўрнига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимларига янада қулайликлар яратиш мақсадида бугун Наманган тумани “Тепа қиёт” маҳалла фуқаролар йиғини биноси маҳалладаги саҳоватпеша тадбиркорлар ва ҳомийлар томонидан янгидан қуриб, фойдаланишга топширилди.
Карам бити ва унга қарши кураш усуллари
Карам бити (шираси) тухумлик босқичида икки йиллик бутгулли бегона ўтларда тухумлик, личинкалик ва партеногенетик урғочи зотлари икки йиллик бутгулли бегона ўтларда қишлайди. Карам бити йилига 16 марта авлод бериб ривожланади; кузда ҳар бир урғочи зот 2-4 қишловчи тухумлар қўяди.Етук босқичлари ва личинкалари карам барглари ва личинкалари карам баргларида тўп тўп жойлашиб сўриб озиқланишлари натижасида дастлаб барглар рангсизланади кейин сал қизаради, барглар буришиб ўзгаради ва сўлийди.
Мош экинини ўғитлаш тартиби
Аралашган ўғитлардаги азот ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишига яхши таъсир этади. Айниқса, фосфорли ўғитлар экинни экишдан аввал берилиши керак, чунки фосфор тупроқда ўсимликка таъсир этиши учун маълум вақт зарур.Асосий (баҳор мавсумида) мош экиш учун далани кузда ер ҳайдашдан олдин гектарига 40-60 кг соф модда ҳисобида фосфор ва 20-40 кг калий ўғитлари солинади.
#сайёр_қабул
Наманган тумани Қўқонқишлоқ МФЙ да аҳоли вакиллари билан сайёр қабул ўтказилди.
Мулоқот давомида уй-жой таъмири, моддий ёрдам, даволаниш, сиҳатгоҳга йўлланма олиш, коммунал соҳалар бўйича масалалар ўртага ташланди. Келиб тушган мурожаатлар ечими қабул иштирокчиларига тушунтирилиб, ҳар бир масалани ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилотларга аниқ топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.
#online
Наманган тумани аҳолиси ҳам ҳашарда фаол қатнашмоқда
Хусусан, маҳаллаларнинг ички кўчалари, қабристонлар ҳудудида ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.