Янгиликлар
#сайёр_қабул
Сайёр қабул: Наманган туман ҳокими мурожаатларни жойида ўрганди
Наманган тумани Анжирзор МФЙ да аҳоли вакиллари билан сайёр қабул ўтказилди.Мулоқот давомида уй-жой таъмири, моддий ёрдам, даволаниш, сиҳатгоҳга йўлланма олиш, коммунал соҳалар бўйича масалалар ўртага ташланди. Келиб тушган мурожаатлар ечими қабул иштирокчиларига тушунтирилиб, ҳар бир масалани ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилотларга аниқ топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.
Қовоқ экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар Қовоқ – қовоқдошлар оиласига мансуб полиз экини. Қовоқнинг йирик мевали қовоқ, мускацимон қовоқ ва қаттиқ пўстли қовоқ каби 3 тури кўп тарқалган.Қовоқ қайнатиб, димлаб, қовуриб истеъмол қилинади, турли пишириқлар, сомсалар, нонлар, мураббо ва шарбат тайёрланади. Меваси ва уруғи атеросклероз, ошқозон-ичак, буйрак касалликларини даволашда, уруғи гижжаларни туширувчи восита сифатида ишлатилади.
Иссиқхонада бодринг кўчатларини етиштириш бўйича тавсиялар Бодринг кўчати туннель типидаги усти вақтинча плёнка билан паналанган ерларга ва баъзи ҳоллардагина очиқ ерга экиш учун етиштирилади. Кўчат паналанган жойга мартбошида, очиқ ерга эса – икки ҳафта кейин экилади. Кўчат 20-30 кунлик ёшда ўтказилади. Қоплама тагига уруғлар февраль охири – март бошида экилади. Кўчатлар карам кўчатидан бўшаган парникларда, плёнкали ёки ойнаванд иссиқхоналарда етиштирилади.Бодринг кўчати илдиз тизимининг зарарланишига жуда мойил. Шунинг учун унинг уруғи бевосита озуқа кубиклари ва полиэтилен қопчаларга экиб ўстирилади.Кубикларни тайёрлашда озуқа аралашмаси органик қисмининг таркиби бошқа сабзавот
Наманган туман прокурори Х.Ш.Шухратжоновнинг
МУРОЖААТНОМАСИ
Азиз юртдошлар, туманимиз меҳмонлари!
Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари ва бевосита раҳбарлигида барча соҳаларда мисли кўрилмаган ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Мамлакатимизда юз бераётган шиддатли ўзгаришларга, аҳолининг турмуш даражаси кескин ўсиб бораётганига ҳар биримиз бирдек гувоҳ ҳам бўлмоқдамиз.
Президентимиз ана шу янгиланиш, ўзгаришлар самарадор бўлишининг кафолати сифатида мамлакатда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, бунинг учун жиноятчиликка қарши курашиш тизимини тубдан яхшилашни давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири даражасига кўтардилар.
Узум етиштириш учун, ток кўчатларини тайёрлаш бўйича тавсияларТок қаламчалари кўпинча бир қанча навлар экилган токзорлардан тайёрланади. Бунинг учун сув билан таъминланган, унумдор узум майдонлари танланади.Қаламчалар ток кесиш вақтида: октабр-ноябр ўрталарида тайёрланади. Токлар кўмилмайдиган жанубий вилоятларда баҳор фаслида, куртаклар уйғонмасдан олдин ҳам тайёрлаш мумкин. Қаламчаларнинг узунлиги одатда 50-60 см, йўғонлиги эса кучли ўсадиган хўраки ва кишмишбоп навларида (Ҳусайни, Тойифи, Каттақўрғон, Қора кишмиш, Оқ кишмиш) 6-13 мм, ўртача ва кучсиз ўсувчи винобоп навлар (Саперавий, Мускат, Венгер мускати) да 510 мм бўлиши лозим. Бўғим оғирлиги 5-15 см бўлгани маъқул.Қаламча тайёрлашдан олдин новданинг барглари ва учки қисми олиб ташланади. Қаламчалар новданинг ўрта қисмидан 2-3 куртакли қилиб тайёрланади. Барглари ярмига қисқартирилади. Қаламчаларни бир кўзли қилиб тайёрлаш ҳам мумкин.Қаламчалар 100 ёки 200 тадан қилиниб икки томонидан боғланади. Ҳар бир боғламга оддий қора қалам билан навнинг номи ва қаламчаларнинг сони ёзилган ёрлиқ, боғлаб қўйилади. Қаламчалар баҳорда экилгунгача махсус хандақларда сақланади.