Янгиликлар
Карамда “Кила” касаллиги — яширин ва хавф КИЛА — бу ''Plasmodiophora brassicae'' номли организм сабабли келадиган хавфли касалликдир. У карам илдизларини зарарлайди, ўсишни секинлаштиради ва охир-оқибат ўсимликнинг нобуд бўлишига олиб келади.🔎Қандай аниқланади?Илдизларда ўсимталaрга ўхшаш (шишлар ва бўртмалар) пайдо бўлади. Натижада ўсимлик сув ва озуқа моддаларни ололмайди, карам сўлиб қолади, барглар сустлашади ва ўсиш камаяди.
Картошка ҳосилдорлигини оширишнинг янги, оддий ва самарали усули! Эндиликда уруғлик туганакларни экишдан олдин қизил нурлар билан нурлантириш орқали атиги 3–5 кунда униб чиқадиган, кучли ва соғлом ниҳоллар етиштириш мумкин.
Наманган туман прокурори Х.Ш.Шухратжоновнинг
Ғалаба муборак, Наманган тумани пахтакорлари!
Наманган тумани пахтакорлари 2025 йилги давлатга пахта топшириш бўйича шартнома режасини ортиғи билан бажардилар.
Тумандаги 133 та фермер хўжалиги 17 726 тонна пахта хом ашёсини топшириши белгилаган бўлиб, 22 октябрь ҳолатига кўра режа 100,02 фоизга бажарилиб, 17 726 тонналик хирмон кўтарилди.
Жорий йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишлари уюшқоқлик билан, жадал суръатларда ўтказилмоқда. Бунда нафақат фермер хўжаликлари ва “Тошбулоқ текс” МЧЖ кластер корхонаси ишчи-хизматчилари, балки ихтиёрий равишда қўшимча даромад топиш мақсадида далаларга чиққан аҳоли ҳам фаол иштирок этмоқда.
Пахта сотиш йиллик шартномавий режаси бажарилган бўлишига қарамасдан терим қизғин давом этмоқда. Ҳали далаларда талайгина ҳосил бор. Туман миришкорлари вилоят ва республика хирмонига муносиб ҳисса қўшиш ниятида.
Ғалаба муборак, Наманган тумани пахтакорлари!
Маккажўхорида уруғ, илдиз, илдиз бўйни ва поя чириши.Таърифи ва ҳаёти. Касаллик маккажўхори экиладиган бутун ҳудудларда мавжуд. Маккажўхорида уруғ, илдиз, илдиз бўйни, поя, сўта ва уруғ (дон) чириши бирдан кўп замбуруғ турларининг қоришиқ инфекцияси сабабчи бўлади. Касаллик омили одатда тупроқ ва уруғга хос. Қишни тупроқ ичида ёки юзасида табиий чиқиндилар устида ва уруғ ичида ўтказишади.Эрта даврда юзага келган касалликлар ёмон дренажли ва оғир тупроқларда кузатилади. Кеч давр чириши одатда тана чириши касаллигига ўтишнинг бошланғич босқичи ҳисобланади.Зарари. Униб чиқмасдан олдин касаллик туфайли уруғ чирийди.







