Маккажўхорида уруғ, илдиз, илдиз бўйни ва поя чириши.Таърифи ва ҳаёти. Касаллик маккажўхори экиладиган бутун ҳудудларда мавжуд. Маккажўхорида уруғ, илдиз, илдиз бўйни, поя, сўта ва уруғ (дон) чириши бирдан кўп замбуруғ турларининг қоришиқ инфекцияси сабабчи бўлади. Касаллик омили одатда тупроқ ва уруғга хос. Қишни тупроқ ичида ёки юзасида табиий чиқиндилар устида ва уруғ ичида ўтказишади.Эрта даврда юзага келган касалликлар ёмон дренажли ва оғир тупроқларда кузатилади. Кеч давр чириши одатда тана чириши касаллигига ўтишнинг бошланғич босқичи ҳисобланади.Зарари. Униб чиқмасдан олдин касаллик туфайли уруғ чирийди.
Кўчат даврида тупроқости ва тупроқусти қисмларига юқиши орқали кўчат ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади. Униб чиққан кўчатларда тез зарар етказишга сабабчи бўлади. Далада қатор устида тартибсиз чиқиш ва сўлиган кўчатлар кузатилади.Кўчат ранглари барг учларида кулранг кўринишда бўлади, бутун баргга ёйилади ва 24–28 соат ичида кўчатнинг батамом нобуд бўлишига сабаб бўлади. Илдиз бўйни чириши ўсимликларнинг жуда қисқа муддатда сув талаб қилиши кўринишида юзага келади, вақти билан ўсимликда сарғайиш ва қуриш кузатилади.Илдиз бўйни ва поя чиришида ўсимликларда тана қисми атрофида қайрилиш ҳосил бўлади. Ўсимлик эгилади, тупроққа текканда бўғимларда таянч илдизларнинг кўпроқ ва кучсиз шаклда юзага келгани кўзга кўринади.Илдиз бўйни ва поя чиришига учраган маккажўхори ўсимликларида тупроқ юзасига яқин бўлган биринчи бўғимда жигарранг, сувли, юмшоқ ва тезда ривожланувчи чўкиш юзага келади.Поя чириши эса маккажўхори рўваги чиқмасдан олдин ёки кейин ривожланишнинг тез бўлган ёш бўғим ораларида кузатилади. Ўсимликларнинг бўғим, сўта қўлтиғи ва сўта пояларида чириш юзага келади.Бўғимлардаги чириш бошида жигарранг, қора рангда, мойли доғлар ҳосил қилади. Бир қанча вақтдан сўнг доғлар устида замбуруғнинг пушти–оқ рангли споралари кўзга кўринади. Касалликнинг кейинги даврида поя касалланган бўғимлардан синиши мумкин.Замбуруғ етук ўсимликларда илдизларга киради ва қобиқ тўқимасида ривожланиб танага ўтади. Кўчат даврида нобуд бўлишга сабабчи бўлади. Наманган вилояти Ўсимликлар карантин ва химояси бошкармаси Наманган туман инеспектори: Э.Куконбоев




