Карамда “Кила” касаллиги — яширин ва хавф КИЛА — бу ''Plasmodiophora brassicae'' номли организм сабабли келадиган хавфли касалликдир. У карам илдизларини зарарлайди, ўсишни секинлаштиради ва охир-оқибат ўсимликнинг нобуд бўлишига олиб келади.🔎Қандай аниқланади?Илдизларда ўсимталaрга ўхшаш (шишлар ва бўртмалар) пайдо бўлади. Натижада ўсимлик сув ва озуқа моддаларни ололмайди, карам сўлиб қолади, барглар сустлашади ва ўсиш камаяди.

Бу касаллик кислота даражаси юқори ёки нейтрал тупроқларда кўпроқ учрайди. Энг хавфли жиҳати — патогеннинг ''чидамлилиги'' спорaлар тупроқда 15 йилгача фаол ҳолатда сақланади.🛡Қандай ҳимояланиш керак? Энг ишончли йўл — кила касаллигига чидамли гибрид навларни экиш. Бундай навлар касалликка бардошли бўлиб, юқори ҳосилдорликни сақлаб қолади, ҳатто юқтириш хавфи бўлган жойларда ҳам.. Наманган вилояти Ўсимликлар карантин ва химояси бошкармаси Наманган туман инеспектори: Г.Кодиров