Янгиликлар
"“Do‘stlik” савдо маркази янги филиали – Наманганликлар учун янги имкониятлар"
Муддатли тўлов бўйича етакчи бўлган «Do‘stlik» савдо маркази Наманган тумани марказидаги савдо уйида янги филиалини очди.
Энди сиз ушбу савдо марказида маиший техникалар, барча турдаги мебеллар, спорт анжомлари, уй-рўзғор буюмлари, болалар учун совғалар, парфюмерия маҳсулотлари каби 5000 хилдан ортиқ маҳсулотларни фақат паспорт асосида бюджет ходимлари ҳамда нафақа олувчиларга (ҳеч қандай банклар аралашувисиз) муддатли тўлов, пул ўтказмалари ҳамда нақд пулга харид қилишингиз мумкин.
Наманганда тиббиётда долзарб 90 кунлик: хизматлар ва шарт-шароитлар назоратда
Бугун Наманган тумани ҳокими Садритдин Мўминов тиббиёт бирлашмасига қарашли 14-оила поликлиникасида бўлиб «Тиббиётда долзарб 90 кунлик» тадбирлари доирасида амалга оширилаётган ишларни бориши, беморларга, айниқса ногиронлиги бўлган аҳолига яратилаётган шарт-шароитлар, электрон поликлиника тизими ва рақамлаштириш ишлари билан танишиб, масъулларга тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.
Ижтимоий ва маънавий муҳитни соғломлаштириш тадбирлари давом эттирилмоқда
Ёшлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, турли радикал диний оқимларнинг таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш мақсадида Наманган туманидаги 22-сонли умумтаълим мактаби фаоллар залида Чорбоғ, Катта Тошбулоқ МФЙ фуқаролари иштирокида "Жаҳолатга қарши маърифат билан" рукни остида очиқ мулоқот ташкил этилди.
Наманган туман прокурори Х.Ш.Шухратжоновнинг
МУРОЖААТНОМАСИ
Азиз юртдошлар, туманимиз меҳмонлари!
Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари ва бевосита раҳбарлигида барча соҳаларда мисли кўрилмаган ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Мамлакатимизда юз бераётган шиддатли ўзгаришларга, аҳолининг турмуш даражаси кескин ўсиб бораётганига ҳар биримиз бирдек гувоҳ ҳам бўлмоқдамиз.
Президентимиз ана шу янгиланиш, ўзгаришлар самарадор бўлишининг кафолати сифатида мамлакатда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, бунинг учун жиноятчиликка қарши курашиш тизимини тубдан яхшилашни давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири даражасига кўтардилар.
Зеро, бу ислоҳотларнинг самараси барча соҳаларда қонун талабларига сўзсиз риоя этишга,жиноятчилик каби иллатнинг олдини олишга бевосита боғлиқдир.
Азиз Наманган туман аҳли!
Ўзбек ватандошимизми, чет эллик тадбиркор, сармоядор бўладими, барча - барча, Ўзбекистонимизда тинч ва осуда, муносиб ҳаёт шароитлари билан таьминланган, унинг ҳаёти ҳар қандай жиноий тажовуз ва таҳдидлардан кафолатли ҳимояланган бўлиши шарт.
#Online
Наманганда тиббиётда долзарб 90 кунлик: хизматлар ва шарт-шароитлар назоратда
Бугун Наманган тумани ҳокими Садритдин Мўминов тиббиёт бирлашмасига қарашли 11-оила поликлиникасида бўлиб «Тиббиётда долзарб 90 кунлик» тадбирлари доирасида амалга оширилаётган ишларни бориши, беморларга, айниқса ногиронлиги бўлган аҳолига яратилаётган шарт-шароитлар, электрон поликлиника тизими ва рақамлаштириш ишлари билан танишилиб, тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.