#online

Наманган тумани аҳолиси ҳам ҳашарда фаол қатнашмоқда

Хусусан, маҳаллаларнинг ички кўчалари, қабристонлар ҳудудида ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Фуқаролар, маҳалла фаоллари ҳамда ёшлар бу саъй-ҳаракатларда жипс иштирок этиб, ҳудудларни тартибга солиш, янгича кўринишга келтиришда фаоллик кўрсатмоқдалар.

Бу эзгу амал нафақат муҳитни обод қилиш, балки авлодларнинг маънавий меросини қадрлаш, ҳалқимизга хос эзгу анъаналарни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.