Тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри мулоқот давом этмоқда!

Вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Ш. Имомов Наманган туманида кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказди. Унда туман ҳокими Садриддин Мўминов ҳам иштирок этди.

Учрашувда тадбиркорларнинг таклиф ва муаммолари ўрганилди, уларнинг фаолиятидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.

#online

Наманган туманида тиббий хизмат сифатини оширишга қаратилган саъй-ҳаракатлар

Наманган тумани ҳокими туманидаги “Кайковус” маҳалласидаги оилавий шифокорлик пункти фаолияти билан яқиндан танишди.

Ушбу тиббиёт муассасасида хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, санитария ва гигиена талабларига риоя этиш, аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилишда инновацион ёндашувларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

#online

Маҳалла обод – юрт обод: Наманган туманида амалий ишлар

Маҳалла - жамиятнинг бош бўғини ҳисобланади ва кейинги йилларда уни ҳар томонлама ривожлантириш учун ҳуқуқий асослар яратилди.

Бугун Наманган тумани ҳокими Садритдин Мўминов  туманидаги Олаҳамак  маҳалласида бўлиб, “маҳалла еттилиги” фаолияти ва ободонлаштириш ишлари билан танишди.Ўрганиш давомида маҳаллалар биносидаги мавжуд шароитлар, ходимлар учун яратилган иш муҳити ҳамда фуқаролар билан ишлаш жараёни кўздан кечирилди.

Бодрингда учрайдиган ўргимчаккана зараркунандаси Ўргимчаккана, асосан, баргларнинг орқа томонига жойлашиб олиб, барг ширасини сўриб шикаст етказади. Ўргимчак баргни жуда ингичка кулранг иплари билан ўрайди. Унинг номи ҳам шунга қараб.

Тарвузнинг фузариоз сўлиши ва унга қарши кураш чоралари

Тарвузнинг фузариоз сўлиши (фузариоз вилт).Тарвуз фузариоз сўлиши(фузариоз вилт) ни Fusarium oxysporum f.sp. niveum гифомицет замбуруғи қўзғатади. Уруғбарглари, майсалари, пояси ва илдиз бўғзи чириши ва сўлиши тарвузни қайта экишнинг асосий сабабидир.