Картошка ҳосилдорлигини оширишнинг янги, оддий ва самарали усули! Эндиликда уруғлик туганакларни экишдан олдин қизил нурлар билан нурлантириш орқали атиги 3–5 кунда униб чиқадиган, кучли ва соғлом ниҳоллар етиштириш мумкин.
Бу инновацион ёндашув уруғларнинг эрта унишини, симметрик ўсишини ҳамда ҳосилдорликни 10–20% га оширишни таъминлайди.Энг эътиборлиси, бу жараёнда ҳеч қандай кимёвий модда қўлланилмайди — натижада маҳсулот экологик тоза ва истеъмол учун хавфсиз бўлади.. Наманган вилояти Ўсимликлар карантин ва химояси бошкармаси Наманган туман инеспектори: И.Нарзуллаев




