Барқарор маънавий муҳит - тараққиёт омили

Бугунги кунда аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ўсиб келаётган авлодни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш ҳамда ёшларни терроризм, радикализм ва кибержиноятчилик каби салбий иллатлардан асраш долзарб аҳамият касб этмоқда.

Наманган туман 1-сон политехникумида “Жаҳолатга қарши маърифат билан кураш!” ғояси асосида ўтказилган учрашувда юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикни қадрига етиш, лоқайд ва бепарволикка берилмаслик масалаларида ўқувчи ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан давра суҳбати ўтказилди.

Ахборотлашиб бораётган замонда ёшларни йўлдан адаштириш, уларнинг онгини пуч ғоялар билан тўлдиришга уринишлар кўплаб учраётгани, натижада эса, бегуноҳ инсонларнинг ҳаёти хавфда қолаётганлиги тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди.