Наманган туманида кенг кўламда ободонлаштириш давом этмоқда
Наманган туманида жойлашган "Эшабод”, "Қўрғонча", "Қурама" йўналишида кенг кўламли ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Ҳудудни ҳар томонлама ривожлантириш, аҳоли учун муносиб шароит яратиш ва ижтимоий ҳимояни кучайтириш мақсадида бир қатор амалий чоралар кўрилмоқда.
Бугун Наманган туман ҳокими Садритдин Мўминов мазкур маҳаллаларда бўлиб, амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларни кўздан кечирди.
Аввало, маҳаллада инфратузилмани яхшилашга катта эътибор қаратилган. Йўллар таъмирланиб, кўчалар тартибга келтирилмоқда, электр ва ичимлик суви таъминоти яхшиланяпти. Шу билан бирга уларнинг турмуш даражасини ошириш масаласига ҳам эътибор кучайтирилган.




