#online
Маҳалла еттиликлари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди
Бугун Наманган тумани ҳокими Садритдин Мўминов туманидаги Кичик тошбулоқ маҳалласида бўлиб, “маҳалла еттилиги” фаолияти ва ободонлаштириш ишлари билан танишди.Ўрганиш давомида маҳаллалар биносидаги мавжуд шароитлар, ходимлар учун яратилган иш муҳити ҳамда фуқаролар билан ишлаш жараёни кўздан кечирилди.
Фаоллар билан суҳбатда аҳоли бандлигини таъминлаш, миграцияда ноқонуний юрган ва кам даромадли фуқароларни юртга қайтариш чораларини кўриш, уларга муносиб иш ўринлари яратиш, ёшлар билан ишлаш, ижтимоий ҳимоя ва маҳаллий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.
Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Kanalga ulanish👇👇👇@namangantumanhokimligi




