Намaнган тумани ҳокими "PORLOQ FAYZ DUNYO RANGLARI" МЧЖ фаолияти билан танишди
Наманган тумани ҳокими Садритдин Мўминов тумандаги қурилиш махсулотлари корхоналаридан бири "PORLOQ FAYZ DUNYO RANGLARI" корхонаси фаолияти билан яқиндан танишди.
Ўрганиш давомида корхонада амалга оширилаётган ишлаб чиқариш жараёнлари, мавжуд технологиялар, ишчи-ходимлар учун яратилган шароитлар ва маҳсулот экспорт салоҳияти билан танишди. Шунингдек, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, экспортни кучайтириш, янги иш ўринлари яратиш ва ташқи бозорда рақобатбардош маҳсулотлар етиштириш бўйича фикр алмашилди.
Садритдин Мўминов корхона раҳбариятига маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, экспорт ҳажмини ошириш ва инновацион ёндашувларни жорий этиш юзасидан тавсияларини берди.




