Наманган тумани Маллаховуз маҳалласида оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.
Тадбиркор Ғаниева Гавҳархон томонидан Маллаховуз маҳалласида “Montessori Kids” оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.
Бугун мазкур замонавий муассасанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари Омонжон Саидазимов, худуддаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этдилар.
Рамзий лента қирқилиб, янгидан барпо этилган нодавлат мактабгача таълим муассасасида яратилган шароитлар билан танишилди.
Тантанали тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари Омонжон Саидазимов барча иштирокчиларни Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги билан муборакбод этиб, Юртбошимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотлар — келажак авлод учун мустаҳкам пойдевор эканини таъкидлади.




