Янгиликлар
#online
Наманган туманида 24/7 соат фаолият юритувчи кўча ташкил қилинмоқда
Бугун Наманган туман ҳокими Садриддин Мўминов бошчилигидаги ишчи гурух тумандаги "АНЖИРЗОР" "БЎСТОН" "БОҒ КЎЧА" "ТЕПАҚЎРҒОН" "БОЗОРБОШИ" "ҚИРҒИЗҚЎРҒОН" "ОҚ БУЛОҚ" МФЙ худудларида ўтувчи "4Р-115 Наманган-ш, Тошбулоқ-ш, Шаханд-қ" Автомобил йўлининг 24/7 кўчасини хатлов ишлари бошланди аҳоли хонадонлари, деворлари ва тадбиркорлик субеъктларни таъмирлаш ишлари тушунтирилди ҳамда янги 100 тадан зиёт янги тадбиркорлик субектлари ташкил этилиши режалаштирилди.
Мевали дарахтларнинг ривожланиши учун иссиқликнинг ўрни
Мевалидарахтларучунҳавоватупроқнингҳароратиниҳоятдакаттааҳамиятгаэгадир. Дарахтларнингҳарбирнавватурларинингўсиши, ривожланишиваҳосилинингшаклланишдавридабарчафизиологикжараёнлартупроқваҳавоҳароратинингмуайянмиқдоридаўтади. Наҳбирмевалидарахт тури ванавидауларнингмақбулўсишиваривожланишиучунўзигамоскеладиган паст, ўртачаваюқориҳароратмавжуд. Шуниқайдэтишкеракки, меваливарезавормевалиўсимликларнингичидаэнгкўписсиқҳароратталабқиладиганмеваларбуларсубтропиквацитруслиўсимликларҳисобланади. Буларнингўсиши, ривожланишиваҳосилэлементларинингшаклланишиучунфаолҳароратйиғиндисимуҳимомилларданбиридир.
Иссиқхона газисиз, ресурс тежамкор иннавацион иссиқхонақуришниянги истиқболи усули
Иссиқхона(теплица), парник – устки ойнаванд ромлар ёки шаффоф плёнкалар ёпилиб, деҳқончилик қилинадиган маҳсус жой бўлиб, уларда асосан кўчат, эртаги савзавотлар, цитрус мевалар ва пакана бўйли мевали дарахт ва буталарни, ҳамда, резаворлар етиштиришга ихтисошлашган бўлади.
Иссиқхоналар бир ва икки нишабли, ёйсимон, чуқур ва ер устки, офтоб, биологик ёқилғи ва техника воситалари (сув, пар ва электр) ёрдамида иситиладиган турлари, Ўрта Осиёда биологик ёқилғи билан иситиладиган чуқур, бир нишабли ва кўп нишабли иссиқхоналар ҳам мавжудир. Қандай экин экилиши ва фойдаланиш муддатига қараб иссиқхоналар иссиқ, илиқ ва совуқ турларига бўлинади. Иссиқ иссиқхоналар 70-80 сантиметр чуқур кавлаб, 50-60 сантиметр қалинликда янги гўнг солинади ва қишда фойдаланилади. Илиқ иссиқхоналар 50-60 сантиметр чуқур кавланиб, 30-40 сантиметр қалинликда гўнг солинади ва эрта бахорда фойдаланилади. Совуқ иссиқхоналар 20-25 сантиметр чуқур кавланиб гўнг солинмайди. Кўчат етиштириладиган иссиқхоналардаги биологик ёқилғининг қалинлиги 10-12 сантиметр, питировка қилинадиган иссиқхоналардаги эса 15-18 сантиметр, ердан иссиқхона ромигача бўлган оралиқда 8-12 сантиметр бўлади. Усти плёнка билан ёпилади. Ҳозирбир неча 100 гектарлабзамонавийиссиқхоналарқурилган.
Иссиқ хоналарда зараркунандаларга қарши кураш
Республика худудларидаги иссикхоналарда етиштиралаётган помидор экинларининг “Помидорнинг жигарранг бужмаиш вируси” (Tomatobrownrugosefruitvirus – ToBRFV) касаллигига хамда ситрус ва помидор экинларининг ашаддий зараркунандаси булган “Помидор куяси,”Цитрус инли куяси ” “Цитрус окконоти” каби зараркунандаларни аниклаш назорат килиш хамда уларга карши кенг камровли оммавий курашиш ишларини ташкиллаштириш шунингдек, бу хакда кенг жамоатчилик орасида таргибот ташвикот ишларини олиб бориш максадида 2025 йил 20 январдан 21 февралга кадар “Долрзаб 30 кунлик”деб белгиланди.
Сабзавот экинларининг ўсиш ва ривожланиши учун иссиқхоналарда яратиладиган қулай шароитлар айни вақтда бир қатор қишлоқ хўжалик зараркунандаларининг кўпайиши учун ҳам қулай шароит яратади. Полиз ва акация шира битлари, ўргимчаккана, теплица оқ-қаноти,иссиқхона оқ қаноти, помидор куя, тамаки трипси, бўртма нематода ва ҳоказолар иссиқхолардаги сабзавот экинларининг асосий зараркунандаларидир. Бу зараркунандалар иссиқхона хўжалигига жуда катта зарар етказади. Шунинг учун уларга қарши ўз вақтида курашиш сабзавот экинлар ҳосилдорлигини оширишнинг муҳим омилидир.
Яхоб суви бериш қандай жараён?
Яхоб бериш – экин майдонида нам захирасини ҳосил қилиш ва экиннинг нормал ривожланиши учун шароит яратиш мақсадида ҳайдалма ерларни ва боғларни қишда, эрта баҳорда, ҳамда ёз ва кузда ҳосиллар йиғиб олингандан кейинги суғориш жараёнидир.
Қишки ва баҳорги яхоб бериш ёғин миқдори етарли бўлмаган (йилига 250 мм дан кам) ҳудудларда кўпроқ қўлланилади. Яхоб грунт сувлари 3 м дан чуқур жойлашган автоморф тупроқларда яхшироқ самара беради. Турли даражада шўрланган гидроморф тупроқларда яхоб бериш шўр ювиш вазифасини бажаради.






