Янгиликлар
Савол беринг жавоб берамиз!
1.Савол:Ҳомиладор аёл билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш мумкинми?
Жавоб:Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 163-моддасига кўра, ҳомиладор аёллар (ушбу Кодекс 408-моддаси) ва 3 ёшгача боласи бўлган ходимлар (ушбу Кодекс 409-моддаси) учун кафолатлар беришни назарда тутадиган талабларга риоя қилмасдан иш берувчининг ташаббуси яъни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 161-моддасига кўра бекор қилиш тақиқланади. Бироқ ушбу тақиқ ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) ўз муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки таъсис ҳужжатлари билан бунга ваколат берилган юридик шахс органининг қарорига биноан тугатилганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ёхуд якка тартибдаги тадбиркор томонидан фаолият тугатилганда қўлланилмайди.
Савол беринг жавоб берамиз!
1.Савол: Кимлар ишсиз деб ҳисобланади?
Жавоб: "Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонуннинг 44-моддасига кўра, 16 ёшдан то пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини олишгача бўлган ёшдаги, ҳақ тўланадиган ишга ёки даромад келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган, ишга жойлашишда кўмак олиш учун маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилган ва улар томонидан иш қидирувчи сифатида рўйхатга олинган меҳнатга лаёқатли шахслар (таълим муассасаларида таълим олаётганлар мустасно) ишсиз деб эътироф этилади.
Савол беринг жавоб берамиз!
1.Савол: Ходим ҳар йилги меҳнат таътилини қисмларга бўлиш бўйича ариза билан мурожаат қилди. Иш берувчи ҳодим аризасини қаноатлантириши шартми?
Жавоб: Ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра ҳар йилги меҳнат таътили қисмларга бўлиниши мумкин. Демак, иш берувчи ходимни аризасини рад қилишга ҳақли.
Ўз навбатида иш берувчи ҳам ходимдан ҳар йилги меҳнат таътили қисмларга бўлиб фойдаланишни талаб қила олмайди.
Демак, ҳар йилги меҳнат таътилини қисмларга бўлишда ҳар икки тарафнинг яъни ходимнинг ҳам, иш берувчининг ҳам розилиги керак.
Помидор кўчатлариниўтқазишвапарваришлаш
Помидор ҳозиргикунгакелибўзинингқимматливадиэтикхусусиятларисабаблибутунжаҳондаэнгкенгетиштириладигансабзавотэкинлариданбириҳисобланади. Ҳозиргикунгакелибпомидорнинг 1000 дан ортиқтурли-туман навларияратилганбўлиб, улар очиқваҳимояланганмайдонлардаетиштирилмоқда.
Юртимиздакўптарқалганпомидорнинг эртапишар: Дўстлик, Сахий, Шафақ, Севара, ўрта-эртапишар Тошкенттонги, Баҳодир, Шарқюлдузи, Ситора, Авиценна, кечпишар Намунанавларикўптарқалган.
Иссиқхоналарда сабзавот етиштириш
Уруғни экишга тайёрлаш
Юқори униб чиқиш ва ўсиш қувватига эга бўлган бодринг уруғларини экишдан олдин турли инфекциялар билан зарарланишига қарши (олдини олиш учун) уларни қуритиш шкафида олдин 2–3 сутка давомида 50°С иссиқликдан кейин бир сутка 75-80оС иссиқликда қиздирилиши лозим. Шундай қиздиришда иссиқлик таъсирида касаллик вируслари барчаси ўлади, лекин уруғнинг униб чиқиш қобилияти пасаймайди.
Уруғларни экишдан бир неча кун олдин ҳар бир кг уруғ ҳисобига 3 г меъёрда Меркуран ёки 8 г ТМТД препаратлари билан дорилаш керак. Касалликларга қарши уруғларни дорилаш ишлари қопқоғи зич ёпилган ойнали, пластмассали ёки эмалланган идишларда бажарилиши зарур.
Қишки-баҳорги экиш мавсуми
Қишки-баҳорги экиш мавсуми давридаги иссиқҳоналардаги ёруғлик тупроқ ва ҳаво ҳароратини аста-секин кўпайиб бориши ўсимликлар маҳсулдорлиги кўтарилишини таъминлайди.
Бодрингнинг партенокарпик Стелла дурагайини қулай экиш муддати декабрь ойининг охирги ўн кунлиги-январнинг биринчи ўн кунлиги даври бўлиб, кўчат тайёрлаш бўлимида тайёрланган тувакчаларга 30 кунлик кўчатлар билан экилади. Экилган уруғларни тўлиқ униб чиқишини таъминлаш учун ҳарорат 26-27°С дан пасайиб кетишига йўл қўймаслик шарт. Тувакчалар усти полиэтилсн плёнка билан ёпиб қўйилгани маъқул. Шунда тувакчалар ҳарорати юқори, намлиги эса меъёрда сақланиб, тувакларнинг юзасидан 1,5-2 см чуқурликдаги намлигини тезда парланиб қуриб қолишдан сақлайди, тувакларга уруғни бир донадан экилади. Экиш олдидан тувакчалар яхшилаб намланади, уруғ униб чиқаётганда суғориш амалга оширилади.
Дастлабки уруғлар униб чиқа бошлаш даврида плёнка олиб ташланади. Стелла дурагайи жуда тез ўсади ва орадан икки ҳафта ўтгач тувакларни ўсимлиги билан шундай қайта жойлаштириш керакки, ҳар 1 м2 га 30 та донадан ошиб кетмаслиги керак.
Кўчат етиштириш даврида ҳароратни ва намликни энг қулай меъерда бўлишини таъмин этиш лозим. Жумладан, ҳаво ҳароратини кундуз қуёшли куни 20-23°С, ҳаво булут кунлари 19-20°С ва кечалари 18-19оС, тупроқ ҳарорати 20-22°С дан пасайиб кетмаслиги, ҳавонинг нисбий намлиги эса 70-75 фоиз атрофида сақланиши лозим.
Бодринг кўчатлари бир текис ўсиши лозим. Экиш учун тайёрланган кўчат сифатли 25-30 кунлик бўлиб баландлиги 25-30 см, беш-олтита чинбарги бўлиши керак. Стелла дурагайини Ўзбекистон шароитида энг қулай экиш оралиғи ((80+80)-2)×50 см бўлиб, ҳар бир м2 майдонга 2,5 тадан ўсимлик жойлаштирилади. Сабзавотчилик илмий текшириш институти (Россия) олимлари эса бодрингнинг барча партенокарпик дурагайларини 160×40 см ва 100×50 см оралиқларда экишни тавсия этадилар.
Ўсимликларни парваришлаш
Бодринг ўсимликларини парваришлашда ҳароратнинг энг қулай меъёрда сақланишига алоҳида эътибор бериш лозим, яъни қуёшли кунларда 25-28°С, ҳаво булут кунлари 20-22°С, кечаси 18-20°С бўлиши керак.
Ҳароратни 18°С дан пасайиб кетишига йўл қўйиш керак эмас, чунки иссиқлик етишмаслигидан ўсимликлар нимжон бўлиб қувватсизланади ва касалликларга чидамлилиги камаяди.
Ҳарорат 15°С дан паст бўлса, ўсимликлар жуда совуқ қотади, 45°С дан юқори бўлганда эса улар қизиб кетиб, мева тугмай қўяди. Бодринг учун иссиқхоналар ичидаги ҳаво намлиги 85-92 фоиздан кам бўлмаслиги лозим.
Бодринг суғориш йил даврига кўра амалга оширилиб, тупроқ намлиги ЧДНСнинг 85-90 фоизидан пасайиб кетишига йўл қўймайди. Стелла дурагайининг фарқланувчи хусусияти – тез ўсиб, жуда кўп кўк масса ҳосил қилишидир. Шунинг учун кўчатларни асосий майдонга экилгандан кейин, ўсимликларни бир ҳафта давомида сўриларга боғлаб чиқилиши ва ҳафта оралатиб уларни осилиб турган каноп ип атрофига ўраб чиқилиши керак. Акс ҳолда ўсимликлар эгилиб ўсиб, ерга тушиб қолади. Каноп ип атрофига ўраб чиқиш кечикиб бажарилиши ўсимликнинг қийшиқ ўсишига ва унинг новдалари ёрилиб кетишига сабаб бўлади. Ўсимликларни сўрига боғлаб чиқиш кечикиши эса ҳосил миқдорини 20 фоизга камайишига олиб келади.
Ҳосилдорликни ошиб боришини ва унинг юқори бўлишини таъмин этувчи энг муҳим агротехник тадбирлардан бири бу ўсимликларга шакл беришдир. Бодринг ўсимликларидан бизнинг шаротимизда эртаги ва мўл ҳосил йигиб олиш мақсадида қуйидагича шакл берилади. Энг пастки ён новдалардан 2 та барг ва 2 та мевачаси, ўрта қисмида 2-3 дона мева ва шунча барг қолдириб чилпинади. Шакл бериш билан бирга бодринг мўйловчаларини ҳам олиб ташлаш керак, негаки улар орқали ўраб олинган баргларда инфекциялар кўп тўпланади.
Ўсимликлардан қийшиқ меваларини ўз вақтида олиб ташлаш жуда муҳимдир, чунки уларнинг ўсишига фотосинтез фаолиятида ҳосил бўлувчи пластик модда сарф бўлмаслиги керак.
Ўсув даврида бериладиган озиқа моддалари
Ўсув даври давомида ўсимликларнинг озиқланиши бир хил эмас. Уруғлари ердан униб чиққандан то гуллагунча ўсимликлар озиқа моддаларининг 10, мева туга бошлагунча 20 фоизини, меваларни териш даврида эса озиқанинг асосий қисмини, яъни 80 фоизини қабул қилади.
Стелла дурагайи озиқланишга жуда талабчан, шунинг учун у нафақат илдизи орқали, балки поя ва барглари орқали ҳам озиқа берилишини талаб қилади. Илдиздан ташқари озиқлантириш айниқса ёруғлик кам бўлиб, тупроқ ва ҳаво қароратлари меъёридан паст бўлган даврларда амалга оширилиши самарали таъсир этади, чунки бундай ташқи шароитнинг пастлиги илдиз фаолияти учун ноқулай ҳисобланади.
Озиқлантириш учун озиқали аралашма тайёрлашда 10 л сувга макроўғитлардан 10-12 г суперфосфат, 7-8 г аммоний сульфати 5-7 г аммиак селитраси ва бор, марганец, мис, цинк, молибден, кобальт каби микро ўғитлар ҳам аралаштирилади. Илдиздан ташқари озиқлантиришдан олдин турли микроэлементлар йиғиндиси ёрдамида ҳар биридан қуйидаги миқдоррда қўшиб аралашма (оналик) тайёрлаб олинади: ҳар 1 л аралашмага 2,86 г борат кислотаси, 1,8 г марганец сульфати, 0,08 г мис купороси, 0,1 г нордон аммоний молибдени, кейин эса ҳар 10 л ишчи аралашмага 10 мл ушбу аралашмадан қўшилади.
1000 м2 майдондаги иссиқхона ўсимликларига ишлов бериш учун одатда 250-300 литр макро- ва микроўғитлар аралашмасидан тайёрланган тайёр ишчи аралашма сарфланади.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, илдиздан ташқари озиқлантириш тадбири фақат кечқурун соат 17 дан кейин бажарилиши керак.
Иссиқхона тупроғига ишлов бериш ва катта миқдордаги минерал ўғитларни солиш, тупроқнинг сув, физик ва кимёвий хусусиятларини бироз ёмонлашишига, баъзан эса унинг шўрланишига сабаб бўлади. Шунинг учун ўсув даври давомида ҳар ойда бир маротаба тупроқ таркибининг агрокимёвий ҳолатини текшириб бориш парваришлашнинг бажарилиши шарт бўлган тадбир ҳисобланади.
Иссиқхона тупроғи таркибидаги тузлари миқдори қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
К=(2В+15)/100.
бунда В – тупроқ таркибидаги органик моддалар миқдори, %.
Иссиқхона тупроғи шўрланмаслиги учун унга таркибида таъсир кучи кам бўлган ўғитларни, жумладан, оддий суперфосфат ва таркибида калий тузи бўлган, калий хлор ва бошқаларни солмаслик керак.
Ўсимликларни суғориш учун ҳам сифати тоза, яъни таркибидаги туз миқдори ҳар бир литр ҳисобига 1,2 граммдан кўп бўлмаган сувдан фойдаланиш лозим бўлади. Акс ҳолда тузи кўп сувлари олдин тиндириб (тозалаб) кейин фойдаланишга тавсия этилади.
Наманган вилоят Ўсимликлар Карантини ва химояси бошқармаси инспектори: Абдумуталов Муслимбек






