Янгиликлар
#қишлоқ ҳўжалиги
Наманган туманида қишлоқ ҳўжалигида ободонлаштириш, тозаликни таъминлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда
Наманган туманида бу йилги ҳосил учун экилган бошоқли дон экинларини парваришлаш, ички ариқларни чопиш, дала четларини тозалаш, ариқ-зовурларни бетонлаш, маҳаллий ўғит жамғариш, дарахтларни оқлаш, култиватор ва чигит экиш сеялкаларини таъмирлашни якунлаш, карта қирғоқларига мевали кўчатлар экиш ҳамда ғалла майдонларига фосфорли ўғит сепиш, суғориш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Мевали дарахтларда учрайдиган Калифорния қалқондори зараркунандаси ва кураш чоралари
Зарари. Мевали дарахтлар, резавор мева, буталар ва манзарали ўсимликларга зарар етказади. Калифорния қалқондори кўпайиб кетганда дарахт пўстлоғи узунасига ёрилиб, шохларни ва бутун дарахтларни қуритиб қўяди, мевалардаги ширани сўриб, тўқ қизил доғ туширади. Мевали дарахтнининг шох, новда, барг, дарахт пўстлоғи ва меваларни зарарлайди. Натижада дарахтлар кам хосил беради, ёш дарахтлар қуриб қолади.
“Чағир” маҳалласида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Наманган тумани ҳокими Садритдин Мўминовнинг навбатдаги очиқ мулоқоти бугун 1-сектор ҳудудига қарашли “Чағир” маҳалла ёшлари билан ўтказилди.
Учрашувга ташриф буюрган ёшларнинг мурожаатлари билан биргаликда таклиф ва ташаббуслари тингланиб, ижобий ечим учун ижрога қаратилди. Унда ўқув курси харажатларини қоплашга, фарзандини даволатишга ёрдам, контракт тўлови масаласида, иш масаласи, тадбиркорликка кўмаклашиш масалаларида мурожаатлар кўриб чиқилди.
Билдирилган мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилиб, муддат талаб қилган мурожаатлар ечими юзасидан зарур чоралар белгиланди ва тегишлилиги бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Kanalga ulanish👇👇👇@namangantumanhokimligi
Наманган туманида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари давом этмоқда
Ободонлаштириш ва тозалик ҳар кунлик ҳаётий эҳтиёжимизга айланмоқда. Бу хайрли ва эзгу ишлар асло мавсум танламайди. Зеро, саранжом-сариштали жойда қут-барака бўлади.
Дарҳақиқат, туманда бугунги кунда барча маҳаллалар обод гўшаларга, кўркам масканга айланиб, намунавий хонадон ва кўчалар сони ортиб бормоқда.
Аввал ҳабар беранимиздек, бугун ҳам эрта тонгдан Наманган туман мутасадди ташкилотлар, ободонлаштириш бошқармаси ишчилари томонидан йўл бўйлари тартибга келтирилиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, чиқиндилар ташиб кетилмоқда.
Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Kanalga ulanish👇👇👇@namangantumanhokimligi
Картошка ва помидор куяси –хавфли зараркунандалар!
Охирги йилларда айрим вилоятларда тарқалиши кузатилаётган картошка ва помидор куясига ўз вақтида курашилмаса, ҳосилнинг катта қисмига зарар етказиши мумкин.
Картошка куяси картошка, тамаки, бақлажон, помидор ва бошқа итузумдошлар оиласига кирувчи ўсимликларга катта зарар етказувчи хавфли ҳашарот ҳисобланади. Капалаги кичкина, оч кулранг тусда бўлади. Тинч ҳолатда қанотлари елкасига йиғилиб туради. Олдинги қанотларининг катталиги 12-15 мм атрофида. Эркагининг олдинги қанотлари урғочига нисбатан 2-2,5 мм кичикроқ бўлади. Олдинги ва ўрта оёқлари оч-кулранг, ташқи томони ва панжалари жигарранг тусда. Орқа оёқлари узун оч сарғиш ва панжалари жигарранг момиқлар билан қопланган.









