НАМАНГАН ТУМАНИ ФЕРМЕРЛАРИ КЕНГАШИНИНГ ФЕРМЕРХЎЖАЛИКЛАРИГА

 

МУРОЖААТИ

Ҳурматли фермерлар!

Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимларига йўллаган байрам табриги соҳамиз вакилларини руҳлантириб юборгани шубҳасиз. Эслайлик, Президентимиз бундан етти-саккиз йил илгари етарлича қадрланмаган, деҳқон-фермерларнинг пахта етиштириб даромад кўрмаётганлигини алоҳида эътироф этиб, пахта етиштириш бюджет ташкилоти ходимларининг мажбурий меҳнати эвазига амалга ошиши ва ундан ҳатто фермерлар ҳам фойда кўрмаётганлигини таъкидлаб, келгусида бу соҳада амалга оширилажак улкан мақсад ва режаларни белгилаб берган ва  энди фермер ҳам бой бўлади, деган эди. Бугун айнан шундай кунлар келганига барчамиз гувоҳмиз. Зеро, авваллари бир гектар пахта майдонидан 20-30 центнердан ҳосил олинган бўлса, бугун аксар деҳқон-фермерлар ўртача 40-45 центнердан хирмон кўтармоқда.

Албатта, бу каби муваффақиятлар ўз-ўзидан қўлга киритилаётгани йўқ. Давлатимиз томонидан қишлоқ хўжалиги ривожига қаратилаётган катта эътибор, деҳқон ва фермерларга берилаётган имтиёз ва имкониятлар туфайли салмоқли ютуқларга эришиляпти.

Биргина мисол, бугун Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашиаъзолари сони 91,7 мингтадан ошди.

Помидор туганакларида жигарранг бужмайиш вирус касаллиги

Помидор туганакларида жигарранг бужмайиш вирус касаллиги кириб келиши хавфини олдини олиш чора тадбирлари

Зарарланган баргларнинг банди пастга қараб қийшаяди. Поя ва барглардаги зарарланган жойлар яшил, намлик билан тўйинган ноаниқ шаклдаги йирик доғлар кўринишига эга бўлади. Мазкур доғларнинг ўлчами ортиб боради, жигарранг тусга киради ва қоғозсимон бўлиб қолади. Мевалардаги зарарланган жойлар эса қаттиқ ноаниқ шаклдаги катта жигарранг-яшил доғлар кўринишида ифодаланади. Мевадаги бундай зарарланган жойнинг юзаси дағал, мойсимон кўринишда бўлади.   

Бодринг етиштириш бўйича тавсиялар

 

Экишучунтавсияэтиладиганнавлар: Ранний–645, Ўзбекистон–740, Зилол, Парад, Конкурент, Наврўз, Омад, Талабава Голландия F1 дурагайларидан Алиби, Астерикс, Регал, Аякс, Суперина.

Олма паршаси (venturia inaequalis) ва нок паршаси (v. pirina) га қарши кураш чоралари

Парша бу олма ва нокларда учрайдиган энг xавфли замбуруғ касаллик. У дарахт баргларига, меваларига, мева бандаларига (чўпларига) ва гулларига қўтирсимон зарар етказади. Бу касаллик билан қаттиқ зарарланиш оқибатида, мевалар кўп тўкилади ва уларнинг бозоргирлиги (сифати) тушиб кетади.

Ҳаёт даври

Ушбу касаллик замбуруғларнинг аскоспора турига мансуб; у кичкина қора доғлар ҳосил қилган ҳолда ривожланади ва тўкилган барглар орасида қишлайди. Нок дарахтларида касаллик яна ёш новдаларнинг пўстлоқлари остида ҳам қишлайди. Баҳорда об-ҳаво илиши билан споралар вояга етадилар, сўнгра ердаги улар учун қишлаш макони бўлиб роль ўйнаган қуруқ барглардан ёмғирли кунлар ҳавога кўтариладилар. Шу йўл билан улар мева ва баргларга кўчади.

Янги технологияларни қўллаш орқали юқори ҳосилдорликка эришилади

Мамлакатимиз Президентининг “Пахта хомашёсини  етиштириш ва сотишда бозор механизмларини қўллашни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисда”ги Фармони билан пахта етиштиришда янги тартиб жорий қилинди. Бу энг биринчи навбатда фермерлар учун бир қатор имконият ва имтиёзлар беради.

Пахта экин майдонлари қисқариб бораётган бир пайтда юқори ҳосилдорликни таъминловчи, ҳашаротларга чидамли янги навларни танлаб экиш ва уларни оммалаштириш мақсадга мувофиқ. Шу нуқтаи назардан жорий йилдан бошлаб Наманган туманида 3 минг гектар майдонда тажриба тариқасида Хитой технологияси асосида плёнка остига чигит экилиши режалаштирилган. Бунинг ўзига хослиги шундаки, чигит экиш, плёнка тўшаш ва томчилатиб суғориш учун шланг ётқизиш ишлари замонавий техника ёрдамида бир вақтнинг ўзида амалга оширилади.