#Online

Ҳосил тақдири бугунги ҳаракатга боғлиқ

Наманган туманида ҳозирги кунда долзарб бўлган  чигит униб чиққан майдонларга комплекс ишлов бериш, ғалла майдонларида бегона ўт, турли зараркунанда, занг ва бошқа касалликларга қарши кимёвий воситалар ҳамда биомаҳсулотлар билан курашиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Халқ депутатлари Наманган туман Кенгашининг еттинчи чақириқ 8-сессияси бўлиб ўтди

Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди

-2025 йилнинг 1-чорагида туманда қонунчиликни мустаҳкамлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни аҳволи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан жорий йил 5-март куни Коррупсияга қарши курашиш миллий кенгаши мажлисида белгилаб берилган устувор йўналишлардан келиб чиқиб туманда жиноятчиликни олдини олиш ва коррупсияга қарши курашиш юзасидан олиб борилган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифарлар юзасидан туман прокурориннг ахбороти.

-Маҳаллий бюджет даромадлари бажарилиши ҳолати, қўшимча резервларни аниқлаш бўйича қилинган ишлар, шунингдек, солиқ тушумларини ўз вақтида ундирилиши, прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида бюджетга ҳисобланган ва амалда тўланганлиги ҳамда солиқ қарздорлиги бўйича 2025-йилнинг 1-чораги мобайнида амалга оширилган ишлар юзасидан туман Солиқ инспекцияси бошлиғининг ҳисоботи тўғрисида.

Ахборот хизматлари учун семинар бўлиб ўтди

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати, АОКА вилоят бошқармаси ҳамда Республика “Маънавият ва маърифат” маркази вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда шаҳар- туманлар ҳокимларининг ва ташкилотлар раҳбарларининг матбуот котиблари, “Маънавият ва маърифат” кенгаши ҳудудий бўлинмалари масъуллари иштирок этдилар.

Унда “Замонавий медиа орқали маънавий-маърифий тарғиботни кучайтириш. Ёшларни миллий қадрият руҳида тарбиялаш ва унда ижтимоий тармоқларнинг ўрни ва аҳамияти” масаласига эътибор қаратилди.

#Online

Аҳоли билан очиқ мулоқот – ислоҳотлар самараси   Наманган тумани ҳокими Садритдин Мўминов, Катта Тошбулоқ МФЙ ҳудудидаги Нуронийлар маскани  биносида  навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан уй-жой, тадбиркорлик, моддий ёрдам, ер муносабатлари, кредит, тиббий хизмат, иш билан таъминланиш билан боғлиқ билдирилган бир қанча масалалар туман ҳокими томонидан диққат билан тингланди.

Бодрингдаги ўргамчак кана билан курашиш чоралари

 

Ўргамчаккананингқандайзарари бор?

Ўргамчакканакўпгинақишлоқхўжаликэкинларигазараркелтиради, шуларжумласидабодринггаҳам. Ушбу кўзгадеярликўринмасзараркунанда (узунлиги 1 миллиметрданкичик) ўзинингбарчаривожланишдаврларидаэкинучунҳатарлидир.Личинкалари ҳам, етилган ўргамчаксимонлар ҳам ўсимлик тўқималарини тешиб, ўсимлик шарбатлари билан озиқланади. Шу туфайли, аввал барглар майда оч доғлар билан қопланади, ундан сўнг тўлиқ сарғайиб, қурийди ва тўкилади.Бундан ташқари каналар бодринг ўсимлигини жуда ингичка бўлган шаффоф оқ ўргамчак тўри билан ўриб, фотосинтез қилишига тўсқинлик қилади – аввал баргларнинг пастки тарафида (бу ерда уррочилари тухум қўяди), ундан сўнг пояларида, ғунчаларида ва меваларида.Шунингдек, каналарнинг ўсимликдаги тешган жойлари одатда каналарнинг ўзлари ташийдиган бактериал ва замбуруғли инфекциялар учун очиқ “дарвоза” бўлиб хизмат қилади.Ўргамчакканаларнинг яшашлари учун мақбул шароитЎзини яхши хис қилиши учун ўргамчакканага +12 – 15°С даражали ҳаво ҳарорати етарли бўлади. Бироқ улар қуруқ (таҳминан 30% ли намлик даражаси) ва иссиқ шароитларда (+25°С дан юқори) янада фаол озиқланади ва кўпаяди. Кузда, ҳаво ҳароратининг пасайиши билан ўргамчакканинг уруғлантирилган (урчиган) уррочилари, кейинги мавсумнинг бошида яна пайдо бўлиш учун иссиқхонанинг турли ёриқ ва тешикларида яшинади.