Янгиликлар
#Янгиликлар #Ҳаж_2025
ЮЗДА ҚУВОНЧ, ҚАЛБДА СЕВИНЧ ИЛА МУБОРАК ЗАМИНГА ОТЛАНМОҚДАЛАР
Айни пайтда “Ҳаж – 2025” мавсумининг Наманган вилоятидан кетаётган илк зиёратчилар Наманган туманидаги 19 мактабда ташкил қилинган кузатув пунктида жўнаб кетиш арафасидалар. Ҳаж сари қадам қўяётган ҳамюртларимизнинг кўзларида қувонч, тилларида шукроналик. Барча муборак сафар тараддудида, муқаддас заминга ошиқмоқда.
#сайёр_қабул
Навбатдаги фуқаролар қабули “Кайковус” маҳалласида ўтказилди.
Бугун Наманган тумани ҳокими Садритдин Мўминов, Кайковус МФЙдаги 7-сонли мактаб биносида навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан уй-жой, тадбиркорлик, моддий ёрдам, ер муносабатлари, кредит, тиббий хизмат, иш билан таъминланиш билан боғлиқ билдирилган бир қанча масалалар туман ҳокими томонидан диққат билан тингланди.
#ипак_мавсум
Наманган туманида “кумуш тола” – пилла терими бошланди
Наманган туманида мавсумда 3970 қути қурт уруғи парваришланиб, 238 тоннадан зиёд “кумуш тола” етиштириш режалаштирилган.
Жасорат ва фидойилик тимсоллари
Муҳтарам президентимизнинг тегишли фармонларига асосан яқинлашиб келаётган хотира ва қадрлаш куни муносабати билан иккинчи жахон уруши ҳамда мехнат фаҳрийларини эътироф этилди.
Мазкур сана муносабати билан Наманган туман ҳокимлиги, Пенсия жамғармаси Ижро этувчи аппарати директори томонидан уруш фахрийлари ва фахрий пенсия олувчилар билан "9-май — Хотира ва Қадрлаш куни" муносабати билан “бир пиёла чой устида” чин дилдан суҳбатлашилди. Шунингдек, Пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ҳамда Наманган вилояти Мудофаа бошқармаси, “Халқ банки” хамкорлигида фахрийларга 3 миллион сўм миқдорида бир марталик мукофот пуллари ҳамда эсдалик кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди.
Яширин иқтисодиётга қарши кураш
Бугун Наманган туманида ноқонуний тадбиркорлик субъектларини қонунийлаштириш мақсадида вилоят солиқ хизмати ходимлари ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда хатлов ишларини олиб бориш режаланган. Дастлаб, вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Ш. Имомов тадбирда нималарга аҳамият қаратиш лозимлиги, белгиланган вазифалар борасида йиғилиш ўтказди.
Тадбир давомида тадборкорларга яратилган кенг имкониятлар, солиқ сиёсати бўйича батафсил маълумот бериб, имтиёзлардан тўғри фойдаланиш лозимлигини тушунтириш асосий вазифа эканлиги таъкидланди.









