Жасорат ва фидойилик тимсоллари
Муҳтарам президентимизнинг тегишли фармонларига асосан яқинлашиб келаётган хотира ва қадрлаш куни муносабати билан иккинчи жахон уруши ҳамда мехнат фаҳрийларини эътироф этилди.
Мазкур сана муносабати билан Наманган туман ҳокимлиги, Пенсия жамғармаси Ижро этувчи аппарати директори томонидан уруш фахрийлари ва фахрий пенсия олувчилар билан "9-май — Хотира ва Қадрлаш куни" муносабати билан “бир пиёла чой устида” чин дилдан суҳбатлашилди. Шунингдек, Пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ҳамда Наманган вилояти Мудофаа бошқармаси, “Халқ банки” хамкорлигида фахрийларга 3 миллион сўм миқдорида бир марталик мукофот пуллари ҳамда эсдалик кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди.
Бу каби эътибор ва ғамхўрликлар ўтган авлод вакилларига ҳурмат ифодаси, ёш авлод учун эса ибратли намуна бўлиб хизмат қилмоқда.
Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Kanalga ulanish👇👇👇@namangantumanhokimligi




