#ипак_мавсум
Наманган туманида “кумуш тола” – пилла терими бошланди
Наманган туманида мавсумда 3970 қути қурт уруғи парваришланиб, 238 тоннадан зиёд “кумуш тола” етиштириш режалаштирилган.
Бугун пиллакорларимиз илк ҳосилни теришни бошладилар. Бешкапа маҳалласида яшовчи Ҳалилова Муножаат ҳамда Ҳожиева Равзаҳон оиласи ҳар йилгидай 2 қути қурт уруғи олишганди. Меҳр ва эътибор натижасини кўрсатди: қисқа муддатда озуқага етарлича тўйган жониворлар ипакка бурканди.
Ушбу оилага туман ҳокими Садритдин Мўминов бориб, илғор пиллакорга телевизор совғаси топширишди ва меҳнатлари учун миннатдорчилик билдиришди.
Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Kanalga ulanish👇👇👇@namangantumanhokimligi




