#Янгиликлар #Ҳаж_2025

ЮЗДА ҚУВОНЧ, ҚАЛБДА СЕВИНЧ ИЛА МУБОРАК ЗАМИНГА ОТЛАНМОҚДАЛАР

Айни пайтда “Ҳаж – 2025” мавсумининг Наманган вилоятидан кетаётган илк зиёратчилар Наманган туманидаги 19 мактабда ташкил қилинган кузатув пунктида жўнаб кетиш арафасидалар. Ҳаж сари қадам қўяётган ҳамюртларимизнинг кўзларида қувонч, тилларида шукроналик. Барча муборак сафар тараддудида, муқаддас заминга ошиқмоқда.

Тадбирда Наманган тумани ҳокими Садритдин Мўминов, имом-ҳатиблар иштирок этиб, бўлажак хожиларимизга эсон-омон муборак қадамжони зиёрат қилиб келишларини тиладилар.