Яширин иқтисодиётга қарши кураш
Бугун Наманган туманида ноқонуний тадбиркорлик субъектларини қонунийлаштириш мақсадида вилоят солиқ хизмати ходимлари ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда хатлов ишларини олиб бориш режаланган. Дастлаб, вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Ш. Имомов тадбирда нималарга аҳамият қаратиш лозимлиги, белгиланган вазифалар борасида йиғилиш ўтказди.
Тадбир давомида тадборкорларга яратилган кенг имкониятлар, солиқ сиёсати бўйича батафсил маълумот бериб, имтиёзлардан тўғри фойдаланиш лозимлигини тушунтириш асосий вазифа эканлиги таъкидланди.
Лекин шунга қарамай белгиланган тартиб-қоидаларга бўйсунмай турли ишбилармонлик фаолияти билан шуғулланиб келаётганлар бор. Уларни давлат рўйхатидан ўтиши аввало ўзининг қонуний ишлаши, солиқларни тўлаб имтиёзлардан фойдаланишига имкон яратади.
Икки кун давом этадиган хатловдан мақсад яширин иқтисодиётга йўлқўймаслик ва ноқонуний фаолият бошлашнинг олдини олишдан иборатдир.




