Янгиликлар
#сайёр_қабул
Навбатдаги фуқаролар қабули “Намуна” маҳалласида ўтказилди.
Бугун Наманган тумани ҳокими Садритдин Мўминов ҳамда республика ишчи гуруҳи Намуна МФЙ биносида навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.
Намангантумани фермерлари Кенгаши Раёсати аъзоларининг фермерларга, кластерлар ва қишлоқ хўжалиги ходимларига
МУРОЖААТИ
Ҳурматли фермерлар, миришкор деҳқонлар!Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 1-2 май кунлари Хоразм вилоятида бўлиб, ҳудудлар ривожи ва аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишди. Ташриф давомида Хоразм вилоятини қишлоқ хўжалиги тармоғида амалга оширилиши зарур бўлган муҳим вазифалар белгилаб берилди. Айниқса, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, экинларни юқори агротехник даражада парваришлаш, фермер хўжаликларини замонавий технологиялар билан жиҳозлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Иқтисодий имкониятлар — ишончли келажак асоси эканлигини ҳисобга олиб, 56 та лойиҳа доирасида 60 млн долларлик инвестициялар жалб этиш, 3 минг 400 гектар ерни қайта фойдаланишга киритиш, 1 минг 200 гектар мевали боғлар яратиш,1,6 минг км ички ариқ ва 31 км канал бетонлаштириш зарурлиги қайд этилди.
Маҳалла — жамиятимизнинг ёруғ юзи виждони кўзгусидир! — Шавкат Мирзиёев
Наманган тумани Кичик курама махалласида маҳалла раиси сайлови булиб утди.
2 май куни Наманган туманидаги “Кичик курама” маҳалласида фуқаролар йиғини раислигига сайлов бўлиб ўтди. Ушбу сиёсий жараён очиқлик ва ошкоралик, фуқароларнинг фаоллиги асосида ташкил этилди. Сайлов жараёнида барча зарурий шарт-шароитлар яратилиб, аҳоли иштирокида адолатли ва холис муҳитда ўтказилди.
ҒОЛИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
Наманган туманида ўтказилган “Беш ташаббус паралимпиадаси” спорт мусобақаси 11 та спорт тури бўйича кўтаринки рухда бўлиб ўтди.
Мусобақа якунида тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди. Унда туман ҳокими Садритдин Мўминов иштирок этиб, барча параспортчиларга соғлик-саломатлик, омад ва зафар ёр бўлишини тилади.
"Ҳоким ва тадбиркорлар учрашуви" бўлиб ўтди
Наманган тумани ҳокимлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси туман бўлими ҳамкорлигида навбатдаги “Ҳоким тадбиркор” учрашуви ташкил этилди.
Учрашувда туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари Савдо-саноат палатаси туман бўлими, Қамбағалликни қисқартириш ва бандлигига кўмаклашиш туман бўлими, Солиқ инспекцияси, тижорат банклари ҳамда тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этдилар. Учрашувда тадбиркорлар фаолияти давомида дуч келаётган муаммолари ҳамда таклифлари кўриб чиқилди.
Жумладан, тадбиркорлар кредит маблағи ажратилиши бўйича, тадбиркорлик фаолияти учун ер ажратиш бўйича, кадастр ҳужжатлари олиш ҳамда бошқа масалаларда амалий ёрдам бериш бўйича мурожаат қилдилар.









