"Ҳоким ва тадбиркорлар учрашуви" бўлиб ўтди

Наманган тумани ҳокимлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси туман бўлими ҳамкорлигида навбатдаги “Ҳоким тадбиркор” учрашуви ташкил этилди.

Учрашувда туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари Савдо-саноат палатаси туман бўлими, Қамбағалликни қисқартириш ва бандлигига кўмаклашиш туман бўлими, Солиқ инспекцияси, тижорат банклари ҳамда тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этдилар. Учрашувда тадбиркорлар фаолияти давомида дуч келаётган муаммолари ҳамда таклифлари кўриб чиқилди.

Жумладан, тадбиркорлар кредит маблағи ажратилиши бўйича, тадбиркорлик фаолияти учун ер ажратиш бўйича, кадастр ҳужжатлари олиш ҳамда бошқа масалаларда амалий ёрдам бериш бўйича мурожаат қилдилар.

Мурожаатлардан 1 таси жойида ҳал этилиб, қолган мурожаатлар ҳал этиш чорасини кўриш бўйича ижрочи ташкилотларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.