ҒОЛИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
Наманган туманида ўтказилган “Беш ташаббус паралимпиадаси” спорт мусобақаси 11 та спорт тури бўйича кўтаринки рухда бўлиб ўтди.
Мусобақа якунида тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди. Унда туман ҳокими Садритдин Мўминов иштирок этиб, барча параспортчиларга соғлик-саломатлик, омад ва зафар ёр бўлишини тилади.
Спортнинг пара енгил атлетика, сурдо енгил атлетика, пара бадминтон, сурдо бадминтон, сурдо стол тенниси, пара стол тенниси, сурдо армрестлин, пара армрестлин турлари бўйича аёллар ва эркаклар ўтказилган бахсларда ғолибликни қўлга киритган 1-, 2-, 3-ўрин соҳиблари ва фаол иштирокчилар туман ҳокимлиги, туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ва туман спорт бўлими томонидан таъсис этилган турли даражадаги диплом, ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Бу мусобақа — имконият эмас, ироданинг ғалабаси!“Беш ташаббус Паралимпиадаси” юртимизда инклюзив жамият сари яна бир қадам, спорт эса ҳар бир инсон учун — руҳий қувват манбаи эканлигини яна бир бор исботлади!




