Маҳалла — жамиятимизнинг ёруғ юзи виждони кўзгусидир! — Шавкат Мирзиёев

Наманган тумани Кичик курама махалласида маҳалла раиси сайлови булиб утди.

2 май куни Наманган туманидаги “Кичик курама” маҳалласида фуқаролар йиғини раислигига сайлов бўлиб ўтди. Ушбу сиёсий жараён очиқлик ва ошкоралик, фуқароларнинг фаоллиги асосида ташкил этилди. Сайлов жараёнида барча зарурий шарт-шароитлар яратилиб, аҳоли иштирокида адолатли ва холис муҳитда ўтказилди.

Қонунчиликдаги янги ўзгартишларга кўра, эндиликда фуқаролар йиғини раисининг ваколат муддати 5 йил этиб белгиланди. Бу эса маҳалла раҳбарларига узоқ муддатли, стратегик режаларга асосланган фаолият олиб бориш, ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишга ҳисса қўшиш имконини беради.Сайлов якунларига кура Наманган тумани Кичик курама махалласига Акбаров Усмонжон Аскарович купчиликни яширин овозлари натижаларига кура раис этиб сайланди.