Халқ депутатлари Наманган туман Кенгашининг еттинчи чақириқ 8-сессияси бўлиб ўтди

Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди

-2025 йилнинг 1-чорагида туманда қонунчиликни мустаҳкамлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни аҳволи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан жорий йил 5-март куни Коррупсияга қарши курашиш миллий кенгаши мажлисида белгилаб берилган устувор йўналишлардан келиб чиқиб туманда жиноятчиликни олдини олиш ва коррупсияга қарши курашиш юзасидан олиб борилган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифарлар юзасидан туман прокурориннг ахбороти.

-Маҳаллий бюджет даромадлари бажарилиши ҳолати, қўшимча резервларни аниқлаш бўйича қилинган ишлар, шунингдек, солиқ тушумларини ўз вақтида ундирилиши, прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида бюджетга ҳисобланган ва амалда тўланганлиги ҳамда солиқ қарздорлиги бўйича 2025-йилнинг 1-чораги мобайнида амалга оширилган ишлар юзасидан туман Солиқ инспекцияси бошлиғининг ҳисоботи тўғрисида.

-Туманда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги хисоботи.

-Наманган туманида табиий газ таъминоти ва чекка ҳудудларга суюлтирилган газ етказиб бериш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати юзасидан 2025 йил 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар ҳамда жорий йил учун белгиланган устувор вазифалар тўғрисида “Худудгаз” Наманган газ таъминоти филиали туман бўлими раҳбарининг ҳисоботи.

-Халқ депутатлари Наманган туман кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи томонидан Наманган туман “Тез тиббий ёрдам” бўлими фаолиятини ўрганиш якунлари тўғрисида.

-Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси Наманган туман Кенгаши депутатлик гурухи томонидан “Коррупцияга қарши курашиш” ойлигида амалга оширилган ишлари юзасидан ахбороти тўғрисида.

-Туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарининг 2025-йилда ҳудудда соғлиқни сақлашни ривожлантиришга оид давлат дастурларининг бажарилиши, касалликлар профилактикасининг ҳолати, соғлом турмуш тарзини ва тўғри овқатланишни шакллантириш, соғлиқни сақлашнинг асосий кўрсаткичлари, шунингдек соҳада коррупцион ҳолатларни олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида.

-Наманган тумани ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарларининг аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш ҳолати ва жойлардаги тизимли муаммолар билан боғлиқ масалалар юзасидан ахбороти тўғрисида.

-Бошқа масалалар

Сессия якунида бошқа қарор лойихалари ҳам мухокама қилинди ва масалалар юзасидан раҳбар ва масъулларнинг ахборот ва ҳисоботлари эшитилиб,  қизғин баҳс-мунозараларга бой ўтган сессия якунида Халқ депутатлари Наманган туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.