Помидор туганакларида жигарранг бужмайиш вирус касаллиги

Помидор туганакларида жигарранг бужмайиш вирус касаллиги кириб келиши хавфини олдини олиш чора тадбирлари

Зарарланган баргларнинг банди пастга қараб қийшаяди. Поя ва барглардаги зарарланган жойлар яшил, намлик билан тўйинган ноаниқ шаклдаги йирик доғлар кўринишига эга бўлади. Мазкур доғларнинг ўлчами ортиб боради, жигарранг тусга киради ва қоғозсимон бўлиб қолади. Мевалардаги зарарланган жойлар эса қаттиқ ноаниқ шаклдаги катта жигарранг-яшил доғлар кўринишида ифодаланади. Мевадаги бундай зарарланган жойнинг юзаси дағал, мойсимон кўринишда бўлади.   

       Бу вирусли касаллик биринчи марта 2015 йилда Иордания ва Исроилда қайд этилган. Помидор ва қалампирга асосан зарар етказади. Вирус Тобамовирус турига мансуб, жуда тез тарқалиш хусусиятига эга. Вирус ўсимлик баргларида мозаикаларни ҳосил қилади, барглар ўз ҳолатини ўзгартиради, меваларда жигарранг, ажинли доғлар, мевалар рангсизланади, барглар деформацияланади. Иссиқхоналарида экилган помидор майдонларида мавсум давомида ўсимлик баргларида деформациялар ҳосил бўлиб, меваларида кучли жигарранг хлороз белгилари пайдо бўлди.           Помидор жигарранг вирус касаллик аломатлари помидор навига қараб енгил ва оғир бўлиши мумкин. Касалликнинг енгил кўринишида мозаикалар ҳосил бўлади, барглар ранги ўзгаради. Касалликнинг оғир кўринишида эса меваларда жигарранг ажин ва доғлар ҳосил бўлиши баробарида меваларнинг сарғайиб кетиши ҳамда барглар ҳолати ўзгариши мумкин. Касаллик уруғлар, вирус билан ифлосланган асбоблар, кийимлар, механик воситалар орқали тарқалади. Чангланиш вақтида ҳам тарқалиши мумкин. Жигарранг вирус касаллигига чидамли помидор навлари шу кунгача аниқланмаган.           ToBRFV вируси помидорга юқори даражада зарар келтириши туфайли помидор етиштирувчилар учун катта иқтисодий зарар келтиради.         Фитосанитария назорати кучайтирилиб, иссиқхоналарда етиштириладиган қишлоқ хўжалиги экинларини помидор туганакларида жигарранг бужмайиш вирус касаллиги кириб келиши хавфи бўйича барча чоралари кўрилмоқда. Иш жараёнида соҳанинг малакали мутахассислари томонидан иссиқхоналарда етиштириладиган қишлоқ хўжалиги экинларидан помидорнинг туганакларида жигарранг бужмайиш вирус касаллиги кириб келиши хавфи бўйича тафсиялар бериб борилмоқда.

Вирус механик воситалар билан осонгина тарқалиши сабабли, касаллик эпидемияларига қарши курашда ва таъсирини камайтиришда санитария-гигиена амалиёти муҳим ҳисобланади. Вирус буюмлар юзасида, яъни тери ва қўлқопда камида 2 соат, қаттиқ пластмассаларда камида 3 соат, шиша алюминий ва зангламайдиган пўлатда камида 1 ой давомида узоқ вақт сақланиб қолиши мумкин. Дезинфекцияловчи воситалар турли хил жисмлар сиртидаги вирусни йўқотишда самарали фойда беради, лекин фақат бир соатдан кейин таъсир қилади.

 

 Наманган вилояти Ўсимликлар карантини

 ва химояси бошқармаси

 Наманган туман инспектори:                                                    Усмонова Эхтибор