Боғ зараркунандалари қарши кураш тадбирлари

 

Республика худудларида етиштиралаётган уруг хамда данак мевали богларга жиддий зарар етказиб мавсумда хосилдорликка ва экспорт хажмини кескин камайтиришга сабаб буладиган хавли зарарли организмларга карши оммавий курашни ташкиллаштириш шунингдек бу хакда кенг жамоатчилик орасида таргибот ташкикот ишларини олиб бориш максадида 2025 йилнинг                  3 январидан 3 февралига кадар «Долрзаб уттиз кунлик» деб белгиланди.

Мевали боғларни махсулдорлигини оширишда асосий омиллардан бири касаллик ва зараркунандалардан ўз вақтида ва сифатли ҳимоя тадбирларини бажаришдир. Охирги йилларда зараркунанда ва касаликлар боғларга катта зарар келтирмоқда.

Цитрус экинларининг гоммоз касаллиги

Цитрус экинларининг паразитар ва нопаразитар гоммозларини ажратишади. Қандай гоммоз учрашидан қатъий назар, зарарланган дарахтларда физиологик жараёнлар бузилади ва дарахтдан шилимшиқ модда (елим) оқиши кузатилади. Елим ҳосил бўлишининг сабаби – дарахтларнинг механик жароҳат олган жойларида ярим паразит бактериялар ўрнашиб, улар дарахт ҳужайраларини қичитиши ҳисобланади. Паразитар гоммоз касаллигини бир қанча микроорганизмлар, жумладан Phytophthora citrophthora, Phomopsis citri¹, Botrytis cinerea ва Sclerotinia sclerotiorum замбуруғлари қўзғатиши гумон қилинади. Нопаразитар гоммоз дарахтларни чуқур ўтқазиш, тупроқнинг ортиқча намлиги, азот ўғитларини керагидан ортиқ солиш, илдизни совуқ уриши, пояни офтоб куйдириши, дарахт механик жароҳатланиши, зич ва оғир тупроқларда илдиз нафас ола олмаслиги ва бошқа факторлар таъсирида ривожланади. Касаллик белгилари ва ривожланиши. Зарарланган дарахтлар поясининг қобиқларида шишлар пайдо бўлади, улардан шаффоф, тилларанг-сариқ ёки қўнғир тусли, чўзилувчан ва ҳавода тез қотувчи суюқлик – елим оқади. Баъзан зарарланган поялардан елим оқмайди, фақат поя қобиғи нобуд бўлиши, унинг баъзи қисмлари чатнаши ва кўчиши натижасида яралар ҳосил бўлади. Одатда гоммоз дарахт поясининг пастки қисмида (илдиз бўғзида) пайдо бўлади, кейин поянинг юқори қисмига, скелет шохларига ҳамда пастга, илдизларга тарқалади. Кучли зарарланган дарахтларнинг барглари сарғаяди, аста-секин қурийди ва тўкилади. Зарарланган қобиқ қурийди ва кўчиб кетади, дарахтнинг ёғоч қисми очилиб қолади. Зарарланган илдизлар нобуд бўлади. Гоммознинг зарари касал дарахтлар меваларининг сифати пасайиши ҳамда зарарланган дарахтлар тез нобуд бўлиши билан ифодаланади. Кураш чоралари. Агротехника қоидаларига қатъий риоя қилиш, ниҳолларни тўғри парваришлаш, илдиз бўғзи тупроқ билан кўмилиб қолишига йўл қўймаслик, тупроқни мунтазам юмшатиб туриш, тупроқ намлиги керагидан ортиқ бўлмаслигини таъминлаш, траншеяларни мунтазам шамоллатиб туриш, профилактика мақсадида, кузда траншеялар устини ёпишдан олдин ва баҳорда усти очилганидан кейин дарахтларга 1%-ли Бордо суюқлиги пуркаш тавсия қилинади.

Боғ-токзорларни қишга тайёрлаш бўйича тавсиялар

Жорий йил боғбону соҳибкорларимиз учун баракали келди. Токзорларимизда ҳосил мўл ва сифатли бўлди. Халқимизнинг мева-узум маҳсулотларига бўлган талаби тўлиқ қондирилиб, бир қисми экспорт қилинмоқда.

Ушбу ойда мевали ўсимликлардан олма ва нокнинг кеч қишки навлари, беҳи, шарқ хурмоси ва анор навларининг мевалари, узумнинг қишки Пушти тоифи, Нимранг навлари ҳам териб олиниб, боғларни қишга тайёрлаш керак бўлади.

Боғларда меваларнинг барча турлари териб олингач, боғ-токзорларни келаси йили юқори ва сифатли маҳсулот олиш мақсадида мевали дарахтларни ҳамда токзорларда ток тупларини ҳозирдан қишнинг аёзли совуқларига чидамлилигини ошириш чораларини кўришни тақозо этади.

Бунинг учун октябрь ойида боғ-токзорларда суғоришни батамом тўхтатиш зарур.

Жорий йилда ток тупларида ҳосил кўп бўлганлиги боис, дарахтларда келаси йили ҳосили учун ҳосил куртаклари етарли даражада шаклланмади. Келаси йили боғлардан имкон даражасида кўпроқ ҳосил олиш учун боғларда боғ қатор ораларини ҳайдашдан олдин, уларни кузги озиқлантириш, яъни ҳар бир гектар боғга 15–20 тонна чириган гўнг, минерал ўғитлардан соф ҳолда 180 кг фосфор, 90 кг калий ўғитини солиб, бўз тупроқли суғориладиган боғларда дарахтларнинг қатор оралари 25–30 см, шағалли ерларда 10–15 см чуқурликда шудгор қилиш керак. Бунда юза жойлашган илдизлар шикастланмайди. Тупроқ унумдорлигини ошириш мақсадида боғлар қатор ораларига сидерат ўтларни экиш ҳамда баҳорда уларни ҳайдаб ташлаш ҳам яхши натижа беради.

Боғларда кўплаб касаллик ва зараркунандаларнинг замбуруғлари дарахтларнинг ёриқликларда қишлайди. Уларни қириб ташлаш мақсадида дарахтларнинг танаси оқланади.

Дарахтларнинг танаси оқланганда улар қишки совуқлардан ҳам ҳимоя қилинади. Бунда 2 кг тупроққа 1,5–2 кг оҳак аралаштириб, ҳар 10 л эритмага озроқ мол шатмоғидан қўшиб, уни суюқ қаймоқсимон масса ҳолига келтириб, дарахт танасини ҳамда она шохларни тўлиқ оқлаш зарур. Ушбу суюқлик данакли мева дарахтлар (ўрик, шафтоли, гилос, олча ва ҳ.к.)га айниқса яхши самара беради. Бунда ҳар 10 л эритмага 80–100 г мис купоросини сувда эритиб, қўшиб юборилса самараси янада ортади.

Уруғли боғлар (олма, нок, беҳи)да тўкилган баргларда касаллик ва зараркунанда юқумлари сақланади, шунинг учун боғлар қатор ораларидаги тупроқ ағдариб ҳайдалади. Ҳайдалмай қолган ҳар бир дарахт атрофи 25 см чуқурликда ағдариб чопилади. Касалланган, синган шохлар, қуриб қолган дарахтлар қирқилади ва боғ ташқарисига чиқариб ташланади. Об-ҳаво шароитига қараб, октябрь ойи охирида дарахтларнинг барги ёппасига тўкилса, замбуруғ касалликларига қарши Бордо суюқлигининг 3 фоизли ёки 6 фоизли карбамид эритмаси билан яхшилаб ювиш керак.

Республикамизда айрим йиллари қишда ҳаво ҳарорати -25–30оС гача пасаяди, бу ток тупларини қишда ерга кўмишни талаб этади. Шунинг учун ушбу ойда ток тупларига шакл бериб қирқиш, қўндоқлаш ва кўмиш ишлари бажарилади. Ток кўмилмайдиган жанубий минтақаларда кузда ток туплари кесилмайди, чунки кесилган токнинг совуққа чалиниши кучаяди. Кесиладиган ток тупларининг нави ёки симбағазнинг турига қараб шакл берилади. Ток тупларини кесишда биринчи галда оидиум (кул), антракноз, милдью, бактериал рак билан зарарланган новдалар ва занглар қирқиб олиниб, токзордан чиқариб ёқиб юборилади. Кўпинча фермер хўжаликларида деҳқонлар ток тупларини ёпиш учун қирқилган новдалардан фойдаланишади. Бунга асло йўл қўймаслик зарур. Чунки турли касаллик юқумлари бўлган барг ва новдалар келаси йили уларнинг янада кўпроқ тарқалишига замин яратади.

Ток туплари кесилгач, улар қўндоқланиб, ерга ётқизилади. Уларни кўмишдан олдин оидиум (кул), антракноз, милдью ва бактериал рак касаллик юқумларига қарши 3 фоизли Бордо суюқлиги ёки 5 градусли оҳак-олтингугурт (ИСО) қайнатмаси ёки мис куппросининг 3 фоизли эритмаси билан пуркаш зарур. Ток туплари шимолий минтақаларда 25–30 см қалинликда тупроқ билан кўмилади. Бошқа минтақаларда эса тупроқ қалинлиги 20–25 см бўлиши керак. Тупроққа ток кўчатини яхши кўмилиши учун тупроқдаги намлик 70–80 фоизни ташкил қилиши керак. Бунинг учун ток туплари қўндоқлангандан сўнг ёки олдин токзор енгил суғорилиши зарур.

Токзорлардан келаси йили мўл ҳосил олиш учун токзорларни озиқлантириш талаб этилади. Бунда токзорларда гектарига 15–20 т миқдорда органик ўғит, 90 кг фосфорли ва 60 кг калийли ўғит солиш керак.

Ушбу тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажарилса, келаси йили мева-узумдан мўл ҳосил олишга замин яратилади.

 

 

Наманган вилояти Ўсимликлар карантин ва химояси бошкармасиНаманган туман инспекторлари:Кодиров Гуломжон

Ахмаджанов Шохизамон

                                                                                                     

#Сиёсий_маърифат_соати

Навбатдаги сиёсий-маърифат соати бўлиб ўтди

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилаётган навбатдаги ўқувда Наманган тумани ҳокимлиги аппарати ходимлари, шаҳар ҳокимлигининг бўлим бошлиқлари иштирок этдилар.

Бугунги ўқувда иштирокчиларга юртимиздаги ҳамда хориждаги рўй бераётган муҳим ва долзарб мавзулар ҳақида маълумот берилиди.

AHOLINI RO‘YXATGA OLISH TARIXIGA NAZAR

Odamlar hisobini yuritish amaliyoti ilk bor miloddan avvalgi 3-ming yillikdan boshlangan. Bu jarayon dastlab Osiyo va Afrika davlatlari, Misr, Mesopotamiya, Hindiston, Xitoy va Yaponiyani qamrab olgan. Bu islohotdan ko‘zlangan maqsad soliq to‘lovchilar va askarlikka yaroqli aholi sonini aniqlash bo‘lgan. Ilk o‘rta asrlarda mazkur tartibot birmuncha takomillashgan. Aholini hisobga olish elementlari xo‘jaliklarning yozma kitoblar, kadastrlardagi tavsiflari bilan uyg‘unlashgan. Ularda odamlar yoki oilalar emas, balki uy-joy kabi soliqqa tortish birliklari birinchi o‘ringa qo‘yilgan. Finlyandiyada XVI asrning o‘zidanoq aholi soni ro‘yxatini olib borishni boshlashgan. Davlatning maqsadi birinchi o‘rinda soliqqa tortish va harbiy xizmatga chaqirish bilan bog‘liq bo‘lgan. O‘sha davrda Shvetsiya, o‘zining sharqiy qismi bo‘lgan Finlyandiyani qo‘shganda ham aholisi kam, kambag‘al davlat edi. Shu sababli ham yirik - yirik ma’muriy apparat va armiyani saqlab turish uchun harbiy xizmatga majbur bo‘lgan va soliqqa tortiladigan aholi va uning mulki to‘g‘risidagi ma’lumotlarga ega bo‘lish lozim edi. Aholini ro‘yxatida joylashgan va butun Finlyandiyani o‘z ichiga olgan axborot tarkibi o‘zining keng qamrovli ekanligi bilan ajralib turadi. Axborot bazasi mamlakatning har bir fuqarosi haqidagi aniq va e’tiborga loyiq ma’lumotlarni o‘z ichiga oladi.