#сайёр_қабул

Навбатдаги фуқаролар қабули “Чағир” маҳалласида ўтказилди.

Бугун Наманган тумани ҳокими Садритдин Мўминов, 1 -сектор ҳудуди бўлган Чағир маданият маркази биносида  навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан уй-жой, тадбиркорлик, моддий ёрдам, ер муносабатлари, кредит, тиббий хизмат, иш билан таъминланиш билан боғлиқ билдирилган бир қанча масалалар туман ҳокими томонидан диққат билан тингланди.

Лимон етиштириш бўйича тавсиялар

Цитрус ўсимликлари нормал ўсиб ривожланиши ва мўл ҳосил бериши учун 4000°C дан ортиқ фойдали ҳарорат йиғиндисини талаб қилади. Илмий-тадқиқотлар ва илғор хўжаликлар тажрибаси шуни кўрсатдики, суғориладиган ҳудудда лимоннинг “меер” навидан сифатли, мўл ва мунтазам ҳосил олинмоқда.

Бу нав бўйи нисбатан кичиклиги ва эрта ҳосил бера бошлаши билан бошқалардан ажралиб туради. Кўчати ўтқазилганидан 2 йилдан сўнг ҳосилга киради. Маҳаллий шароитга кўпроқ мослашган, бироқ совуққа чидамли бўлмаганлиги боис иссиқхоналарда ўстирилмоқда.

Яхши парвариш қилинганда ҳар тупидан 400-500 тагача лимон мевасини олиш мумкин. Иссиқхоналарда суткалик ўртача ҳарорат 10°C дан юқори бўлганида лимон новдаси ўса бошлайди. Суткалик ўртача ҳарорат 16-18°C га етганида лимон қийғос ғунчалайди, 18-22°C да эса гуллайди.

Лимон ўз-ўзидан ва четдан чангланадиган ўсимлик. Четдан чангланиши асаларилар ёрдамида ўтади, бу тугунчаларининг кўпроқ ҳосил бўлишига ёрдам беради. Ўсиш ва шаклланиш даврида (апрел-май) 20-25°C қулай ҳарорат ва ҳавонинг нисбий намлиги 70-80% бўлганида фойдали гуллаши 22-25% га етади.

Ҳаво қуруқлиги ва ҳароратнинг кескин кўтарилиши тугунларнинг кўплаб тўкилиб кетишига олиб келиши мумкин. Лимон етиштириш учун тупроқ шароити муҳим аҳамиятга эга. Сизот сувлар яқин шўр ерларда ва структураси соз тупроқларда ўса олмайди. Зичлиги ўртача қумоқ тупроқли ерлар ва сув, ҳаво ўтказувчанлиги енгил тупроқларда яхши ўсади.

Иссиқхоналар лимон кўчатларини экишдан олдин тупроқ текисланиб, гектарига 60-80 т чириган гўнг, 600 кг суперфосфат ҳамда 150 кг калий ўғитлари солиниб, 50-60 см чуқурликда ер ҳайдалади.

Саримсоқни парваришлаш бўйича тавсиялар

Экиштугатилиши билан суғоришэгатларитикланиб, ўқариқларолинадивамайсалатишсувиберилади. Саримсоқнинг 1-2 баргикўринишибиланоққатороралариниюмшатишвабегонаўтдантозалаш, чопиққилишкеракбўлади.

СУВНИ АСРАНГ, ТЕЖАНГ ВА ЮҚОРИ ДАРОМАДГА ЭГА БЎЛИНГ

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Раёсатининг

М У Р О Ж А А Т И

Ҳурматли фермер ва деҳқонлар, сувни тежанг ва қадрланг!

Бугунги кунда ҳаётимизнинг барча жабҳаларида сувни тежаш, ундан мақсадли, самарали ва оқилона фойдаланиш, исроф бўлишига барҳам бериш орқали биз келгуси авлодларимиз олдидаги энг олий бурчимизни ҳам бажарган бўламиз.

Маълумки, жорий йилнинг 7 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти бошчилигида“Қишлоқ хўжалигида сув ва энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва йўқотишларни камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ўтказилган йиғилишда 2025 йил сув хўжалигида “Насослар самарадорлигини ошириш йили”деб эълон қилинди.

Таъкидлаш жоизки, 2017 йилда 2миллион гектар ернисуғориш учун 8,3миллиард киловатт электр энергияси сарфланган бўлса, жорий йилда 2,5миллион гектар ерни суғоришга 1минг600дан зиёд насос станциялари учун6,8миллиард киловатт электр энергияси сарфланган.

Савол беринг жавоб берамиз!

1.Савол:Интизомий жазолар кетма-кетликда қўлланилиши шартми?

Жавоб:Ҳақиқатдан кўпчиликда интизомий жазолар кетма-кет қўлланилиши шарт деган нотўғри қараш бор. Яъни биринчи марта интизомий қилмиш содир қилган шахсга ҳайфсан, сўнг жарима ва ниҳоят меҳнат шартномасини бекор қилиш.

Интизомий жазоларни кетма-кет қўллаш шарт эмас. Интизомий жазо чорасини қўллашда содир этилган қилмишнинг оғир-енгиллиги, унинг содир этилиши ҳолатлари, ходимнинг аввалги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олиниб, исталган турдаги интизомий жазодан бирини қўллаш мумкин.

Наманган туман адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсульти Исмоилов Муҳаммад Бобур

2.Савол:Интизомий жазо қўлланилишидан аввал хизмат текшируви ўтказиш, тушунтириш хати ва тилхат олиш шартми?